Ўзбекистон фуқаролари Россияга киришда қийинчиликка учрамоқда. РФ ТИВга сўров юборилди
Охирги вақтларда Ўзбекистон фуқароларининг РФ ҳудудига киришдаги қийинчиликлар ҳақидаги мурожаатлари кўпайган. Ўзбекистонликлар аэропорт ходимларининг ҳаддан ташқари узоқ қўшимча текширувларидан шикоят қиляпти. Москвадаги элчихона Россия Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг РФга киришда қийинчиликка учраётгани ҳолатлари юзасидан РФ Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат йўллади.
Элчихона ахборотига кўра, Россияга киришда ёки Москвадаги Шереметьево аэропорти орқали транзит қилишда қийинчиликлар бўлаётгани ҳақида Ўзбекистон фуқаролари томонидан дипломатик миссиянинг колл-марказига мурожаат кўпайган.
Фуқаролар аэропортларнинг тегишли хизматлари томонидан ҳаддан ташқари узоқ давом этаётган қўшимча текширувлардан шикоят қилмоқда.
“Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида элчихона томонидан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат йўлланди”, – дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, элчихонанинг консуллик бўлими Шереметьево аэропортининг чегара назорати хизмати билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 22 март куни Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида рўй берган терактдан кейин Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг РФга киришида муаммолар кузатилаётгани ҳақида хабарлар кўпайган эди. Фуқаролари энг кўп қийинчиликларга учраётган Тожикистон расмийларининг сўровига жавобан расмий Москва мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилганини билдирган.
Мавзуга оид
15:24 / 23.12.2024
“Вертолётда келиб, кўзимизни боғлаб олиб кетишди” — БААда ҳибсга олинган ўзбекистонлик
09:50 / 13.12.2024
“Муҳожирларимиз ҳар қанча камситилса ҳам, ТИВдан садо йўқ” — хориждаги ватандошларни ким ҳимоя қилади?
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024