Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия «Европани яна буюк қилишга» ваъда берди
Венгриянинг Европа Иттифоқига раислиги шиори АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп сайловолди шиорига мос келади. Будапештнинг Европа Иттифоқи раислигидаги устувор вазифалари орасида «Украинани қўллаб-қувватлаш» ибораси тилга олинмаган.
Июл ойида Европа Иттифоқи кенгашига раислик қиладиган Венгрия Make Europe Great Again («Европани яна буюк қиламиз») шиоридан фойдаланади. Бу ҳақда 18 июн, сешанба куни Венгриянинг ЕИдаги доимий ваколатхонаси X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.
Шунга ўхшаш шиор - Make America Great Again («Американи яна буюк қиламиз») - Доналд Трампнинг 2016 йилги АҚШ президентлик сайловидаги сайловолди шиори эди.
«Бизнинг шиоримиз фаол, амалий раислик, биргаликда кучлироқ бўлишимизга қаратилган умидни англатади», деди Венгриянинг Европа Иттифоқи ишлари вазири Янош Бок бўлажак раислик дастурини тақдим этган матбуот анжуманида.
Ноқонуний миграцияга қарши кураш устувор вазифалардан бири сифатида
Венгрия Европа Иттифоқи кенгашига бўлажак раислиги учун еттита устувор йўналишни белгилади. Улар орасида ноқонуний миграцияга қарши кураш бор.
Европада ноқонуний муҳожирларга қарши кураш Европа Иттифоқи давлатлари ҳамда асосий келиб чиқиш ва транзит мамлакатлари ўртасида самарали ҳамкорликни талаб қилади, дейди Будапештдаги ҳукумат вакили. «Миграция босими алоҳида аъзо давлатлар, айниқса Европа Иттифоқининг ташқи чегараларидаги давлатлар учун катта юк», деди у онлайн тарзда ўтказилган матбуот анжуманида.
Украинага ёрдам бериш Венгриянинг устувор вазифаси эмас
Будапешт ЕИ кенгаши раиси сифатида ўз олдига Европа Иттифоқини кенгайтириш жараёнларини «мувозанатлаш» вазифасини қўяди, хусусан, Украина, Молдова ва Гуржистон «учлиги»га номзод мақомини беришнинг тезлаштирилган тартиби фонида Европа Иттифоқининг Ғарбий Болқонга нисбатан ушбу соҳадаги ҳаракатларини фаоллаштириш, деди доимий вакил Балинт Одор Брюсселда бўлиб ўтган брифингда. Масалан, келгуси олти ой ичида ушбу минтақадан номзод давлатлар билан имкон қадар кўпроқ музокаралар блокларини ёпиш режалаштирилган.
DW томонидан Россиянинг Украинага қарши уруш олиб бораётгани, шунингдек, Киевга ёрдам кўрсатиш соҳасида қандай йўналишни кутиш кераклиги ҳақидаги саволига Одор Будапешт «воқеаларни диққат билан кузатиб боради ва керак бўлганда кун тартибига барча зарур жиҳатларни киритади», деб жавоб берди.
Венгриянинг санаб ўтилган устувор йўналишлари орасида «Украинани қўллаб-қувватлаш» ибораси тилга олинмаган, аммо Европа Иттифоқининг рақобатбардошлиги, учинчи давлатлар билан иқтисодий алоқалар, маъмурий юкни енгиллаштириш, мудофаа сиёсати, қурол-яроғ соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида сўз юритилди.
Мавзуга оид
08:22 / 26.06.2026
Европада электромобилларни энг кўп қайси мамлакатлар харид қилмоқда?
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
09:15 / 15.06.2026