Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекобод шаҳар ИИБдаги ўлим ҳодисасини Омбудсман ўрганмоқда
Омбудсман томонидан Бош прокуратурага назорат хати юборилган ва унда ҳолат қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирилишини таъминлаш сўралган.
Аввалроқ, Бекобод шаҳри ИИБ биносига олиб борилган эркак вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) вафот этган шахс ва унинг укасига куч ишлатилгани ҳолати ўрганилаётганини маълум қилди.
Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабатида марҳумнинг ИИБ биносига кириш йўлагида соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотгани, у шаҳар шифохонасига олиб борилгани ва кўрикдан ўтказилганда вафот этгани аниқлангани қайд этилган.
Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Қайд этилишича, Омбудсман томонидан Бош прокуратурага назорат хати юборилган ва унда ҳолат қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирилишини таъминлаш сўралган.
“Ушбу ҳолат бўйича Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, таьзия билдирди”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:48 / 15.05.2026
“Кичик йўлда 120 км/соат тезликда ҳайдади” – Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими ЙТҲга учради
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
13:58 / 25.04.2026