Жамият | 19:03 / 25.06.2024
11796
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Таътил бошланди: Туркияда идеал оилавий таътилни қаерда ўтказиш мумкин

Asialuxe Travel дам олиш учун нафақат катталарни, балки кичкинтой саёҳатчиларни ҳам қизиқтириб қўядиган энг яхши меҳмонхоналар рўйхатини тайёрлади.

Фото: Asialuxe Travel

Туркия анчадан бери оилавий дам олиш учун энг оммабоп йўналиш номига эгалик қилади. Курортлар ўзининг меҳмондўстлиги, юқори хизмат кўрсатиш даражаси ва хавфсизлиги билан машҳур. Меҳмонхоналар болали оилалар қулай дам олишлари учун барча шароитларни таклиф қилади: «барчаси киритилган» тизими, профессионал аниматорлар билан болалар клублари, хусусий аквапарклар ва тоза пляжлар.

Asialuxe Travel туроператори идеал дам олишнинг барча талабларига жавоб берадиган топ-10 та меҳмонхоналар рўйхатини тайёрлади.

Ela Excellence Resort Belek– биринчи линияда жойлашган ва «болалар» меҳмонхоналари бўйича люкс вариантлардан бири ҳисобланади. Меҳмонхона ҳудудида сув қияликларига эга бассейнлар, кўнгилочар марказ ва ота-оналар учун видеокузатув тизимига эга мини-клуб ишлайди. Ëши каттароқ болалар учун кинозал ва стол ўйинлари кўзда тутилган. Катталар эса вақтни гольф майдонида ўтказиши ёки SPA хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Rixos Premium Tekirova– ўсимликлар ва мовий денгиз билан қуршаб олинган ҳақиқий жаннат бўлаги. Кичик меҳмонлар маҳорат дарслари, ўйинлар ва спорт тадбирлари ўтказиладиган Rixy Kids Club да ёки мустақил равишда мева ва сабзавотлар териш мумкин бўлган мини-фермада вақт ўтказишлари мумкин. Меҳмонхона ҳудудида бешта қиялик ва «эринчоқ» кўлга эга аквапарк мавжуд.

Titanic Mardan Palace – Туркча Ривьерадаги энг ҳашаматли меҳмонхоналардан бири, дам олиш учун чексиз имкониятларни таклиф қилади: олтита сув қияликларига эга аквапарк, оппоқ қумли пляж ва жонли концертлар. Болалар учун Tini Kids клубида ўйинлар ва ижодий машғулотлар ўтказилади, ўсмирлар PlayStation ва Xbox ўйнашлари мумкин. Ота-оналар учун эса энага ёки радиоэнага хизматлари мавжуд.

Calista Luxury Resort – қарағай дарахтлари ўрмони билан қуршаб олинган халқаро тоифадаги меҳмонхона «ультра барчаси киритилган» тизими бўйича ишлайди. Кичик меҳмонлар вақтни профессионал ходимлар кузатуви остида болалар пляжи ёки болалар клубида ўтказишлари мумкин. Бешта турли қияликларга эга аквапарк бор, катталар учун – Beach Club ва Blue Bar мавжуд.

Bellis Deluxe Hotel – ўзгача қулайлик билан табиатдан завқланиш жойи. Меҳмонлар учун ҳам стандарт хоналар, ҳам кўлда жойлашган уйлар ва шахсий бассейнга эга виллалар мавжуд. Асосий афзаллик – ҳақиқий фламинго, тўтиқуш, туяқуш ва шимпанзеларни кўриш мумкин бўлган ҳайвонот боғи ҳисобланади. Катталар ва болалар от ва понида ҳам юриб кўришлари мумкин.

Titanic Deluxe Golf Belek– меҳмонхонада катталар ва болалар қулай дам олиши учун ҳамма нарса кўзда тутилган: экстремал қияликларга эга аквапарк, акваминорали болалар бассейни, 0 ёшдан бўлган болалар учун Tini Kids Club. Ўсмирлар учун табиат бўйлаб турлар ва спорт тадбирлари ташкиллаштирилади. Кундузи ота-оналар сув машғулотлари билан шуғулланиши ёки гольф ўйнаши мумкин, кечаси эса тематик кечалар ёки шоу-дастурларга йўл олиш имконияти бор.

Port Nature Luxury Resort Hotel&Spa – болалар концепти бўйича яратилган меҳмонхона нафақат аквапаркда кўнгилочар машғулотлар, маҳорат дарсларига эга болалар клубини, балки органик ва янги маҳсулотлардан иборат болалар менюсини ҳам таклиф қилади. Катталарни эса меҳмонхона ҳудудида ҳар мавсум ўтказиладиган жаҳон юлдузлари концертлари қизиқтириши мумкин.

Papillon Belvil Resort&Spa и Papillon Ayscha Resort&Spa – юқори сервис даражасини таклиф қиладиган меҳмонхоналар тармоғи. Болалар вақтларини кўнгилочар боғ, ёш бўйича клублар ва ҳатто профессионал мураббийлар кузатуви остида спорт академиясида ўтказишлари мумкин. Ота-оналар эса SPA-марказга боришлари, теннис ўйнашлари ёки машқ залида вақт ўтказишлари мумкин.

Pine Beach Belek – ўрмон билан қуршаб олинган меҳмонхона биринчи линияда жойлашган. Болалар учун аниматорлар билан шоулар ва маҳорат дарслари ташкиллаштирилади. Пляж волейболи ва теннис ўйнаш, камондан отиш ёки аквапаркда сузиш мумкин.

Барча меҳмонхоналар ҳудудларида швед столи ва A la Carte тизимини таклиф қиладиган бир нечта ресторанлар ва барлар ишлайди. Зарурат юзага келса, ота-оналар энага хизматларидан фойдаланиши ёки арава ва радиоэнага ижарага олиши мумкин. Бу нафақат болалар билан дам олиш, балки вақтни ўзингизга бағишлаш учун ҳам идеал имконият.

Uzbekistan Airways компаниясининг қулай авиалайнерларида Тошкент – Анталия – Тошкент йўналишида амалга ошириладиган рейслар жадвали:

• 27.06

• 28.06

• 29.06

• 30.06

• 02.07

• 03.07

• 04.07 ва ҳ.к.

Рейсларнинг тўлиқ жадвали билан www.asialuxe.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Туристик тўпламларни мамлакатнинг барча туристик агентликларида харид қилишингиз мумкин.

Туристик тўпламлар ва таклифлар ҳақида батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти ёки +998 71 201 77 77 ёки 1111 қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/asialuxe

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид