Жаҳон | 08:17 / 26.06.2024
1907
2 дақиқада ўқилади

Фон дер Ляйен иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбари бўлиб қолади

ЕИ саммити арафасида Европа Иттифоқининг асосий сиёсий кучлари вакили бўлган олтита давлат раҳбарлари олий раҳбарлик лавозимларига номзодларни келишиб олди.

Фото: Denis Balibouse/KEYSTONE/REUTERS/dpa/picture alliance

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен иккинчи муддатга ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда 25 июн, сешанба куни Европа Иттифоқининг бўлажак саммити олдидан Европа Иттифоқи раҳбариятида кадрлар тайинланиши бўйича келишиб олган консерватив Европа халқ партияси (ЕХП), социал-демократлар ва либералларнинг музокарачилари келишиб олди, дея хабар беради dpa, AFP, Reuters ва бошқа бир қатор оммавий ахборот воситалари хабардор манбаларга таяниб.

Музокараларда қатнашган олтита Европа давлати етакчилари эришган келишувга кўра, Португалия ҳукуматининг собиқ раҳбари Антониу Кошта Шарл Мишел ўрнига ЕИ кенгашининг янги раиси бўлади, Эстония амалдаги бош вазири Кая Каллас эса Жозеп Боррел ўрнига Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили лавозимини эгаллайди. 

ЕИнинг юқори лавозимларига номзодлар 27 июн, пайшанба куни бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида тасдиқланиши керак. Фон дер Ляйенни сайлаш учун унга Европа парламенти ҳам ёрдам бериши керак. Бу июл ойи ўрталарида Страсбургда бўлиб ўтадиган янги таркибнинг таъсис йиғилишидан олдин содир бўлиши мумкин. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид