07:11 / 27.06.2024
2127

Гуржистон миллий жамоаси мураббийи: Жамоанинг ўйини кутилганидан ҳам яхши бўлди

Гуржистоннинг Евро-2024да Португалия устидан қозонган тарихий ғалабаси футболчилар ва гуржистонлик мухлисларнинг кучли реакциясига сабаб бўлди.

Фото: Reuters

Гуржистон миллий жамоасининг Португалияга қарши ўйиндаги шов-шувли ғалабаси, гуржистонликларнинг футбол бўйича Европа чемпионатидаги дебютида плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши футболчиларнинг ўзлари, миллий жамоа бош мураббийи Вилли Санол ва гуржистонлик мухлисларда кучли реакцияни келтириб чиқарди. «Биз Португалияни мағлуб этишимизга ҳеч ким ишонмаган эди, лекин ҳаммага Гуржистон жамоаси буни уддалай олишини кўрсатдик», деди 26 июн, чоршанба куни ўйиннинг 2-дақиқасида Португалия дарвозасига биринчи голни урган Гуржистон жамоаси ҳужумчиси Хвича Кварацхелия.

Гуржистонлик журналист Дато Лобжанидзе BBC 5 Live эфирида ғалабага муносабат билдирди: «Бу ақл бовар қилмайдиган нарса, Тбилиси бугун ухламайди». 

Учрашувдан кейин Гуржистон президенти Саломе Зурабившили гуржистонлик футболчилар билан учрашди. 

Гуржистон бош мураббийи: Уларга 16 ёшда қандай ўйнаганликларини эслаб кўришни айтдим 

Гуржистон бош мураббийи Вилли Саннол жамоасининг ўйини «кутилганидан ҳам яхши бўлгани»ни айтди. Унинг сўзларига кўра, ўйиндан олдин у ўз футболчиларини «16 ёки 17 ёшда қандай ўйнаганликларини эслаб кўришга» ундаган. 

Ўз навбатида Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес журналистларга унинг жамоаси гуржинлар ўйнаган шиддатлилик даражасига мос келиши қийин бўлганини айтди. «Биз Гуржистонга етарли баҳо бермасдан чиқмадик, лекин Гуржистон ўзининг тарихий ўйинини ўтказди, биз аллақачон гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган эдик». 

Гуржистонда хурсандчилик 

Гуржистон шаҳарлари кўчаларига минглаб аҳоли ўз миллий жамоасининг ғалабасини нишонлаш учун мамлакат байроқлари билан чиқди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларга қараганда, гуржилар йўлларда рақсга тушиб, ноғоралар чалишган.

Мавзу
Евро-2024
2024 йил 14 июнидан 14 июлига қадар Германиянинг 10 та шаҳрида 17-бор футбол бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтади.
Барчаси
Top