Туризм | 21:51 / 11.05.2026
3992
2 дақиқада ўқилади

Атиги бир неча қадам – Португалия ва Испания ўртасида дунёдаги энг кичик халқаро кўприк бор

Ўлчами кичик бўлгани учун бу кўприкдан автомобиллар ўта олмайди.

Фото: Getty Images

Дунёда Португалия ва Испания ўртасидаги табиий чегара бўлган Арройо-Абрилонго тор дарёсини кесиб ўтувчи атиги уч метр узунликдаги Эл-Марко кўприги мавжуд. Бу ҳақда Express хабар берди.

Португалия ва Испания қўшни бўлса-да, улар турли вақт минтақаларида жойлашган. Шундай қилиб, кўприкдан ўтаётганлар ўз соати автоматик равишда бир соат олдинга силжиганини кўради.

«Бу тажриба кичик кўприкни сайёҳлар ва ноодатий рекорд ишқибозлари учун аттракционга айлантирди. Кўприк Португалиянинг Эл Марко шаҳарчасини Испаниянинг Ла Кодосера қишлоғи билан боғлайди ва фақат пиёдалар ва велосипедчилар учун мўлжалланган. Асл иншоот бир неча асрлар олдин маҳаллий аҳоли томонидан қурилган ва дастлаб оддий ёғоч тахталар тўпламидан иборат бўлган», деб таъкидланади материалда.

Fascinating Spain нашри маълумотларига кўра, кўприк 2008 йилда Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган. Ишда Португалиядан ҳам, Испаниядан ҳам ишчилар қатнашди. Кўприк кичиклиги сабабли автомобиллар ундан ўта олмайди.

Дунёдаги энг қисқа халқаро кўприк

Кўпгина рейтингларда бу унвон Завикон оролида жойлашган АҚШ ва Канада ўртасидаги кўприкка берилади, аммо Эл-Марко тахминан 4 метрга қисқароқ.

Шунинг учун Португалия ва Испания ўртасидаги кўприк дунёдаги энг қисқа халқаро кўприк ҳисобланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид