Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Уммон дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш шартномасини имзолади
Ўзбекистон ва Уммон ТИВ раҳбарлари Маскат шаҳрида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.
Масқат шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Уммон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан учрашди.
"Ҳамкасбим Уммон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий жаноблари билан самимий учрашув ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон ва Уммон ташқи ишлар вазирликлари кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорликни янада бойитиш йўлида устувор йўналишларни, жумладан, савдо ва иқтисодиёт, "яшил" энергетика, ўзаро боғлиқлик, кадрлар салоҳиятини ошириш, халқ дипломатиясини илгари суриш масалалари ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибини муҳокама қилди.
Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома ҳам имзоланди.
Мавзуга оид
09:02 / 07.02.2026
Уммон: АҚШ ва Эрон ўртасидаги “ядровий” музокараларнинг биринчи босқичи якунланди
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
12:44 / 07.01.2026