Ўзбекистон | 17:31 / 30.06.2024
11816
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 июл куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг катта қисмида 1–2 июл кунлари, водий вилоятларида эса 2–3 июл кунлари салқин ҳарорат бўлиши кутилмоқда.

Прогнозларга кўра, 1–2 июл кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида, 2 июлда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, 2–3 июл кунлари эса водийда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари 30–35 даража илиқ бўлади.

Шу куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21...+23 даража, кундузи +33...+35 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +21...+26 даража бўлади.

Мавзуга оид