23:08 / 01.07.2024
4263

Севастополга зарбалардан сўнг Қримга туристлик турлар 30 фоизга қисқарган

Россияликлар Севастополга тўр кишини ҳаётдан олиб кетган ракета зарбаси берилганидан сўнг Қримга турлар сотиб олишдан воз кечишда давом этишмоқда, дейилади Россия туриндустрия иттифоқида. Талаб 25–30 фоизга пасайган.

Фото: vk.com/sevas_92

Умумий ҳажмда пасайиш кузатилаётгани билан, яриморолда дам олиш истагида бўлганлар сони ўтган йилгидан кўпроқ, гарчи ҳафта ичида бронлар ўсиши 52 фозидан 34 фоизгача пасайган.

«Гар йил бошида бизда Қримга талаб уч баробар ошган бўлса, ҳозир ўсиш 1,7–1,8 баробар. Фикримча Севастопол ва яриморолнинг ғарбий қисмидан турисларнинг сезиларди камайиши кузатилади», — деган «Интурист» компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Даря Домостроева.

Унинг сўзларига кўра, «Интурист»га бронларни Севастополдан Ялта, Алушта, Гаспра ва Судакка алмаштириб тўғрисида сўровномалар келиб тушмоқда. Чунки одамлар бу жойларни хавфсизроқ деб ҳисоблашмоқда.

Россия туроператорлар ассоциациясининг прогноз қилишича, шу ҳафта охиригача яқин кунлари учун Қримга сафарларнинг 3 фоизи бекор қилинади. Бир неча кун аввал ассоциация яриморолда 300 минг россиялик дам олаётганини хабар қилган эди.

Украина қуроли кучлари 23 июн куни Севастополга Америкада ишлаб чиқарилган ATACMS ракеталари билан харба берган эди. Ҳужумни бартараф этиш асносида тўрт инсон, жумладан икки ёш боша ҳалок бўлган, 153 киши яраланган эди. Отишма чоғида одамлар Учуевка ва Любимовка қишлоқларидаги пляжларда дам олаётган эди.

Top