Ростов областини аннексия қилинган Қрим билан боғловчи Р-280 «Новороссия» федерал трассаси бўйлаб ҳаракат украин дронлари зарбалари туфайли тўхтатилди. Бу эса яриморолда бензин тақчиллигини юзага келтирди: ёқилғи қуйиш шохобчаларида кунига 20 литрдан ортиқ бензин сотиб олиш мумкин эмас. Кўплаб заправкаларда умуман ёқилғи қолмаган.
Украина мудофаа вазири Михаил Федоров Украина қуролли кучлари Россия армиясига фронтортида босимни кучайтириш ва унинг фаол ҳужум ҳаракатлари олиб бориш имкониятидан маҳрум этиш учун «логистика локдаунини бошлаётгани»ни маълум қилди.
Запорижжя областининг аннексия қилинган қисмининг Россия томонидан тайинланган раҳбари Евгений Балицкий 29 май куни Украина қуролли кучлари «масофадан миналаштиришнинг комплекс тизими»ни қўллаётганини айтди: дронлар портловчи қурилмаларни йўлларга жойлаштириб чиқади ва ҳаракат қайд этилганда улар ишга тушади. Балицкий ҳайдовчилардан «зарурат бўлмаганда сафарга чиқмаслик»ни сўраган.

nashaniva.com
Запорижжя областининг аннексия қилинган қисми транспорт вазири Николай Лукашенко эса Қримдаги трасса «одатий режимда ишлаётгани» ва «узоқ муддатли тўсиқлар йўқлиги», аммо йўлнинг айрим участкаларида ҳаракатланишда «оператив вазиятга боғлиқ равишда» муаммолар бўлишини айтган.
Херсон областининг аннексия қилинган қисмида 21 майдан бошлаб Қримга борадиган йўл бўйлаб сафарга чиқиш чекланди. Ҳудуднинг Россия томонидан тайинланган «губернатори» Владимир Салдо тегишли фармонни имзолади. Ҳарбий юклар, ёқилғи, дори-дармонлар ва тез бузиладиган маҳсулотларни ташийдиган транспорт воситалари бундан мустасно.
29 май куни Салдо Херсон ва Запорижжя областлари чегарасида дрон томонидан қўйилган мина портлаши қибатида «КамАЗ» ҳайдовчиси ҳалок бўлиб, яна бир неча машинага шикаст етказгани ҳақида хабар берди. «Миналар йўлнинг қатнов қисмига ва йўл четларига ташланган. Улар ҳаракат вақти ишга тушади, шунинг учун фуқаролик транспорти учун ажалвор хавф туғдиради», – дея ёзган Салдо телеграмда.
BBC журналистлари билан суҳбатлашган экспертлар Қримга борадиган йўлни Украина дронларининг асосий нишонларидан бири деб аташди. Atum Mundi таҳлил марказида ишловчи OSINT-тадқиқотчи Клеман Моленнинг ҳисоб-китобларига кўра, трассада 150 та автомобил йўқ қилинган – бу фақат у текшириб, тасдиқлай олган маълумотлар, аслида эса йўқ қилинган машиналар сони икки баравар кўп бўлиши мумкин.












