18:29 / 03.07.2024
5718

Фронт кенгайтирилса АҚШ Украинага Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат бериши мумкин

Агар Россия армияси «фронт чизиғини кенгайтиришга уринса» АҚШ Украинага Америка қуроллари билан Россиянинг катта ҳудудига зарба беришга изн беради, деган АҚШ Давлат котибининг Европа бўйича ёрдамчиси Жеймс О’Брайен.

Фото: Reuters

«Аввалга бу Россия Харкивга ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўрган чегараолди ҳудуди эди. Агар Россия бу фронт кенгайтирадиган бўлса, Украинага узоқроқ масофдалардаги нишонларга зарба беришга изн берилади», — деган О’Брайен Вакиллар палатасининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитасидаги эшиттиришларда.

Май ойининг охирларида АҚШ Украинага Россия ҳудудига жумладан ATACMS ракеталари билан зарба беришга рухсат берган эди. Бироқ, The Washington Post нашрининг Киевдаги манбаларига кўра, Вашингтон зарбалар масофасини 100 км билан чегаралаб қўйган. Боз устига, Украина қуролли кучларига ракеталардан фақатгина Россия қўшинларининг Украина ҳудудини эгаллаб олиш учун тайёргарлик кўраётган жойларига зарба бериш имкони тақдим этилган.

«Гап география ёки маълум бир радиус ҳақида кетмаяпти, лекин агар Россия ўз ҳудудидан туриб Украинага ҳужум қилса ёки ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётган бўлса Украина чегара ортидан туриб ўзига зарба бераётган кучларга қарши жавоб зарбаси бера олиш имкониятига эга», — деган Пентагон вакили майор Чарли Дитц.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top