Украина қўшинлари Россия Донбассни эгаллаши учун асосий шаҳарда позициялардан чекинди
Украина қуролли кучлари (УҚК) Часив Яр шаҳрининг шарқий қисмидаги Канал микрорайонидан чекинди, деб хабар берган «Хортиця» опратив-стратегик қўшинлар гуруҳи вакили Назар Волошин.
«Мудофаачиларимизнинг позицияси вайрон қилиб бўлинди ва қўмондонлик томонидан кўпроқ ҳимояланган ва тайёрланган позицияларга кўчиш ҳақида қарор қабул қилинди», — деган Волошин 4 июл куни телемарафон эфирида. Унинг қўшимча қилишича, микрорайонни катта йўқотишлар эвазига ушлаб туриш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.
Волошиннинг сўзларига кўра, Россия армияси маълум бир «дедлайн»ларни бажариш учун шаҳарни тўлиқ эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда. Биргина сўнгги сутка ичида Часив Яр ҳудудида турли қуроллардан 230 га яқин ўт очилган, деб қайд этган Волошин. Канал микрорайонининг эгалланишини Украинанинг Deep State OSINT-лойиҳаси ҳам тасдиқлаган. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, россиялик ҳарбийлар микрорайонни ер юзидан супуриб ташлаган, шу сабабли УҚКнинг бу ердан чекишини «мантиқли, бироқ оғир қарор» бўлган.
Часив Яр шаҳрининг шарқий қисмийдаги микрорайон эгаллангани ва тозалангани ҳақидаги хабарлар аввалроқ Россиянинг 98-ҳаво-десант дивизияси Телеграм каналида пайдо бўлган эди. Унда Россия ҳамда ҳаво-десант қўшинларининг байроғи бинолардан бирининг устига тикилгани тасвирланган видео ҳам эълон қилинган. «Олдинда Часив Яр, олдимизда катта ва масъулиятли иш турибди», — дейилган Телеграм канал хабарида.
Микрорайон учун жанглар шу йилнинг апрел ойида бошланган. Айни пайтда Украина ҚК Часив Ярда Шимолий Дон – Донбасс канали чизиғи бўйлаб мудофаа марраларини эгаллаб турибди. Шаҳарнинг катта қисми каналдан ғарбда жойлашган.
Мавзуга оид
13:17
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
08:45
Меркел Украинада урушдан чиқишнинг йўллари ҳақида маълум қилди
20:14 / 24.11.2024
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
19:21 / 24.11.2024