Жамият | 16:57 / 05.07.2024
6106
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ўзганинг уйини сохта ҳужжатлар билан сотиб юборган шахслар ушланди

Бир нечта шахс ўзаро тил бириктириб, ўзга бир фуқаронинг Фарғона шаҳрида жойлашган хонадонини қалбаки ҳужжатлар орқали 20 800 АҚШ долларига пуллаб юборган.

Фарғоналик фуқаро ўзгага тегишли бўлган хонадонни сохта ҳужжатлар билан сотиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро В.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Н.га бошқа бир фуқаро Н.Т.га тегишли хонадонни гўёки ўзиники эканини айтиб, қалбаки ҳужжатлар билан 20 800 АҚШ долларига сотганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид