Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 5 ойда қарийб 1,3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди
Бу мамлакат умумий экспортининг 11,8 фоизини ташкил этган.
Ўзбекистон 5 ойда қанча тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилгани маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-май ойларида қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 11,8 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоизга ошган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,6 фоиз), калава-ип (46,8 фоиз) асосий улушни эгаллаган. 2024 йилнинг январ-май ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон 5 ойда 420 млн долларлик мева сабзовотни экспортга чиқаргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026