Жаҳон | 19:12 / 08.07.2024
18178
5 дақиқада ўқилади

Асир тушган россиялик аскарлар, Харкивда шелтерда яшаётган қариялар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 865-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Воронеж областида дронлар ҳужумидан кейин омборхоналардан бирида «портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлар детонацияси» оқибатида ёнғин келиб чиқди. Маҳаллий расмийлар фавқулодда ҳолат режими эълон қилди.
  • Forbes журнали РФ армияси Часив Яр учун жангларда 99 минг киши йўқотгани ҳақида ёзди. Украина қуролли кучлари россияликларнинг йўқотишлари бундан 20 баравар камроқлигини маълум қилди.
  • «Ҳарбий мухбир» Владимир Романов чеченларнинг «Ахмат» отряди Белгород области мудофаасида муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлардан кейинги қаторда тургани ҳақидаги сўзлари учун узр сўради.
  • Доғистонда Украинага босқин иштирокчилари учун тўловлар миқдори беш баравар кўтарилиб — 500 минг рублга етказилди.
  • The New York Times: АҚШ молия вазирлиги Россиянинг нефт танкерларига қарши янги санкциялар таклиф этди, аммо Оқ уй бундай чекловлар бензин нархи ошишига сабаб бўлишидан хавотирланмоқда.

Украина асирлигидаги россиялик ҳарбий хизматчи

Россия ва Украина ҳозиргача охирги асирлар алмашувини июн ойида ўтказганди. Алмашув доирасида икки томон ҳам 90 нафардан одамини қайтариб олган. Айни вақтда айнан қанча украинлар ва россияликлар рақиб қўлида асирликда қолаётгани аниқ эмас. Июн ойида РФ президенти Владимир Путин украинларда 1348 нафар россиялик борлиги, 6465 нафар украин ҳарбийси — Россия асирлигида қолаётганини айтганди. Аммо бу маълумотлар ишончлилигини, Путин айтган бошқа кўплаб гаплар қатори тасдиқлаш имконсиз.

Июл ойи бошида Россия ва Украинада ҳарбийлардан бири ярадор қуролдошини ўлдираётгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Conflict Intelligence Team (CIT) тадқиқот гуруҳи раҳбари Руслан Левиевга кўра, видео Запорижжя области Работине қишлоғи ҳудудида тасвирга олинган бўлиб, унда россиялик аскарлар акс этган. Ўз навбатида, россиялик ҳарбий мухбирлар бу «фейк»лигини айтишди, Россия телевидениеси эса видеодан парча намойиш этиб, унда украин ҳарбийлари акс этганини маълум қилди.

Июл ойи бошида The New York Times нашрида Украина қуролли кучларининг хорижликлардан иборат бўлинмасининг ҳарбий шифокори ҳикояси эълон қилинди, у ўз қуролдошларидан бири асир тушган россияликни ўлдирганини айтади. Унинг сўзларини тўғридан тўғри тасдиқловчи далиллар йўқ, аммо билвосита далиллар мавжуд.

Қуйидаги суратдаги россиялик ҳарбий Донецк областида асир тушган. 6 июл куни олинган тасвирда у асирлар учун лагерга олиб кетишларини кутмоқда. У келгусида Россияда бўлиб турган украин ҳарбийларига алмаштирилади.

Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Харкивда ёлғиз қолган кексалар учун шелтер

Уруш туфайли Украинанинг кўплаб аҳоли яшаш манзилларидаги аҳоли ўз уйларини такр этишга мажбур бўлган, улар орасида қийин вазиятда қолган кекса ва ёлғиз одамлар бор. Ҳарбий ҳаракатлар марказида қолган Вовчанскдан олиб чиқилган кекса ёшли кишиларга Харкивдаги «Катта оила» шелтерида ғамхўрлик қилинмоқда.

Шелтер кўнгиллиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд, улардан бири — архитектор ва кўнгилли Олга Клейтмандир. У Украинанинг «5 канал»ига берган интервюсида шундай дейди: «Биз шаҳарда бомбардимон қилинган квартираларда, кеча-ю кундуз парваришга муҳтож бўлган кўплаб одамлар борлигидан хабар топдик. Уларни ташлаб кетишган ва улар подъездларда ёлғиз қолишган. Биз ишчилар ётоқхонасини ижарага олишга мажбур бўлдик, ундаги шароитлар эса бунга умуман мос эмас».
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Телерепортажда айтилишича, шелтерда ҳамширалар мунтазам равишда навбатчилик қилишади, кекса кишиларни кўришга шаҳар поликлиникаларидан ҳам шифокорлар келишади
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Шелтерга олиб келинганларнинг кўпчилиги ўзини эплай олмайдиган аҳволда
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Шелтер фақат хайриялар ҳисобига мавжуд. Кекса ёшли кишилар учун бу ерда яшаш мутлақо бепул
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги артиллерияси

Россия қўшинининг Донецк областида ҳужум қилишга уринишларини бошқалар қатори гетман Тарас Трясило номидаги 43-алоҳида артиллерия бригадаси тўхтатиб турибди.

43-алоҳида артиллерия бригадасида 2С7 ўзиюрар замбараклари бор
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
203-миллиметр калибрли снарядлар қўлланадиган 2С7 ўзиюрар замбараклари СССР даврида ишлаб чиқилган ва 1975 йилда армияга қабул қилинган
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Ушбу ўзиюрар замбаракнинг такомиллаштирилган версияларини ишлаб чиқариш 1990 йилга қадар давом этган
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид