Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда одамларни кунига камида бир марта кулишга чақирувчи қарор қабул қилинди
Бундай қарорга аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун келинган. Бироқ айрим депутатлар бунга қарши ҳам чиққан.
Япониянинг Ямагата префектураси аҳолиси энди кунига камида бир марта бўлса ҳам кулишга “мажбур”. Префектура парламенти аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида одамларни кунига камида бир марта кулишга чақирувчи қарорни қабул қилди, деб ёзмоқда The Asahi Shimbuan.
Таъкидланишича, либерал-демократик партия ушбу қарор ташаббуси билан чиққан.
Ҳужжатда Ямагата префектураси аҳолиси жисмоний ва психологик саломатликни мустаҳкамлаш учун кунига камида бир марта кулишга чақирилган. Шунингдек, иш берувчилар иш жойларда кулгига тўла муҳит яратишга даъват этилган.
Бундай қарорга Ямагата университети тиббиёт факультети тадқиқотларига кўра келинган. Тадқиқотда тез-тез куладиган одамларда эрта ўлим хавфи камроқ экани аниқланган.
Ямагатада ҳар ойнинг 8-кунини “аҳоли кулги орқали соғлиғини мустаҳкамлаш куни” деб эълон қилинди.
Ушбу қарор айрим депутатлар томонидан танқид ҳам қилинган. Улар, хусусан, касаллик ёки бошқа сабабларга кўра кулиши қийин бўлган одамларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш мумкин эмас деб ҳисоблашини айтган. Кулиш-кулмаслик инсоннинг конституция билан кафолатланган ҳуқуқларидан бир деган, коммунист депутатлардан бири Тору Секи.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:06 / 10.06.2026