Ўзбекистоннинг яшил шаҳарлари рейтинги эълон қилинди
Республикадаги 14 та маъмурий марказнинг экологик рейтинги тузиб чиқилди. Бу ҳақда 11 июл куни ўтган матбуот анжуманида Экология вазирлиги ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази маълум қилди. Шаҳарлар 100 балли тизимда баҳоланган. Наманган шаҳри 62 балл тўплаб, Ўзбекистондаги энг яшил шаҳар деб топилди.

Фото: Kun.uz
Рейтингнинг кейинги ўринларида Самарқанд 61,13 балл ва Навоий шаҳри 59,5 балл билан мос равишда 2-, ва 3-ўринларни эгаллади.
Экологик барқарор шаҳарлар рейтинги ҳудудларни 7та йўналишда ўрганиш орқали тузиб чиқилган. Бунда ҳаво сифати, ердан фойдаланиш, транспорт, сув, чиқинди, санитария ва энергия соҳалари қамраб олинган. Охирида умумий рейтинг натижалари ҳисоблаб чиқилган. Умумий рейтингда энг ёмон натижани Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри кўрсатган бўлса ҳам, шаҳар энг тоза ҳаволи ҳудуд деб топилган.
Ҳаво сифати бўйича иккинчи ва учинчи ўринни Самарқанд ва Урганч шаҳарлари эгаллаган. Энг ёмон ҳаво эса Термиз шаҳрида экани қайд этилган.
Ердан фойдаланиш таҳлилларида Самарқанд, Қарши ва Наманган шаҳарлари энг юқори балларни тўплаган. Бу йўналишда энг паст кўрсаткичлар Нукус ва Навоий шаҳарларига тегишли. Рейтинг ўрганишлари шаҳарда яшил ҳудуд, боғлар ва парклар киши бошига қанча тўғри келиши, аҳолининг зичлиги ва шаҳарда оғир саноат қанчалик ёйилгани каби талаблар асосида олиб борилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бошқа йўналишлардан фарқли равишда ердан фойдаланиш даражаси республика шаҳарларининг аксарида жуда ёмон экани қайд этилган.
Транспорт соҳасида эса киши бошига нечта транспорт тўғри келиши, шаҳарнинг транспорт стратегияси ва йўлда машиналар тиқинининг қанчалик ҳал қилингани масалалари ўрганилган. Бунда Топ 3таликка Андижон, Қарши ва Нукус шаҳарлари киритилган. Тошкент шаҳри эса транспорт энг ёмон ташкиллаштирилган шаҳар деб топилган.
Рейтингнинг 4-йўналиши шаҳарда киши бошига қанча сув тўғри келиши, қанчаси исроф қилиб юборилаётгани, сувни яхшилашга оид шаҳар меъёрлари, чиқинди сувдан фойдаланиш чора-тадбирлари кабиларни қамраб олади. Буни нисбатан яхши ташкиллаштирган шаҳарлар сифатида Термиз, Андижон ва Наманган шаҳарлари кўрсатилган.
Чиқиндиларни йиғиш, кўмиш ва уларни қайта ишлаш соҳаларида эса Нукус шаҳри 8,59 балл билан энг яхшиси деб топилган. Энг ёмон аҳвол эса Бухоро шаҳрида. Шаҳарда чиқиндиларни йиғиш ва унинг атроф-муҳитга таъсирини минималлаштириш бўйича ҳаракатлар 0 балл деб баҳоланган.
Ўрганишларнинг олтинчи тури санитария бўлиб, бунда аҳолининг санитария қоидалари билан таништрилганлик даражаси, канализацияга улангани ва талабга жавоб берадиган ҳожатхоналардан фойдаланиш даражаси ўрганиб чиқилган. Бу йўналишда пойтахт энг юқори ўринни эгаллаган, кейинги ўринлар мос равишда Навоий ва Жиззах шаҳарларига тўғри келган.
Охирги йўналишда шаҳарда энергия ва CO2 бўйича таҳлиллар олиб борилган. Бунда киши бошига ўртача йиллик энергия истеъмоли, шаҳарнинг энергия сабаб бўладиган углерод газларини камайтириш бўйича стратегияси кабилар ўрганилган. Бунда мос равишда Навоий, Бухоро ва Термиз шаҳарлари биринчи 3таликка кирган. Нурафшон шаҳрида эса бу кўрсаткич 0 баллга баҳоланган.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уруш туфайли Россия қурол экспортини камайтирди. Унинг жаҳон бозоридаги ўрнини Ҳиндистон эгалламоқда
Жаҳон | 09:55
-
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Жамият | 09:40
-
Евроиттифоқ миграция сиёсатини кучайтирмоқда
Жаҳон | 09:26
-
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди
Ўзбекистон | 08:54
Мавзуга оид

21:20 / 16.04.2025
TIME дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди

09:00 / 07.04.2025
2025 йил учун энг ишончли автомобиллар эълон қилинди: улар орасида Tahoe ҳам бор

18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади

21:58 / 25.03.2025