Телеминоралар замонавий шаҳарлар ва технологиялар ривожида муҳим рол ўйнайди, уларда муҳандислик маҳорати, меъморий ифода ва амалий функциялар уйғунлашган. Дунёдаги энг баланд ўнта телеминора рўйхати тақдим этилди.

Фото: Skyscrapercity

Tokyo Skytree, Япония — 634 метр

Токио шаҳрининг Сумида туманида жойлашган Tokyo Skytree телерадио минора, ресторан ва кузатув майдончаси вазифасини бажаради. Бу дунёдаги энг баланд минора (634 метр) бўлиб, Бурж Халифа (828 м) ва Merdeka 118 (678,9 м) осмонўпар биноларидан кейин учинчи энг баланд иншоот ҳисобланади.

Canton Tower, Хитой — 600 метр

Бу кўп функцияли хитой минораси Гуанчжоу шаҳрининг Хайчжу туманида жойлашган.

CN Tower, Торонто, Канада — 553,3 метр

1976 йилда қуриб битказилган CN Tower ўз вақтида дунёдаги энг баланд ўзини ўзи мустақил ушлаб турувчи иншоот ва энг баланд минорага айланган. У 34 йил давомида шу икки рекордни сақлаб қолди — 2010 йилда Бурж Халифа ва Canton Tower барпо этилгунча. Бугунги кунда ҳам у ғарбий яримшардаги энг баланд ўзини ўзи мустақил ушлаб турувчи конструкция ҳисобланади.

Останкино телеминораси, Москва, Россия — 540,1 метр

1967 йилда очилган. У Москвадаги телевизион ва радиотрансляция минораси. Ҳозирда Европа ҳудудидаги энг баланд ўзини ўзи мустақил ушлаб турувчи иншоот ва дунёда еттинчи энг баланд минора ҳисобланади. Останкино минораси 500 метр баландликдан ошган биринчи иншоот бўлган.

Oriental Pearl Tower, Хитой — 468 метр

1994 йилда очилган. Шанҳайда жойлашган бўлиб, телевизион минора сифатида фойдаланилади. Унинг осон таниладиган футуристик силуэти шаҳар рамзларидан бирига айланган ва Хитойдаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири ҳисобланади.

Milad Tower, Эрон — 435 метр

2007 йилда очилган. Теҳронда жойлашган бу кўп функцияли бетон минора телерадиоэшиттиришдан ташқари кузатув майдончаси, конференция заллари ва айланма ресторанни ҳам ўз ичига олади.