Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интеллектуал мулк соҳасида тадбиркорлар рейтингига оид янги тартиб жорий этилади
2026 йил 1 мартдан тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингида интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар инобатга олинади, товар ва хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлган субьектлар эса қўшимча балл билан рағбатлантирилади. “Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилади ва ҳар йили “Энг яхши ихтиро” каби республика танлови ўтказилади.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 мартдан қуйидаги янгиликлар амалга киритилади:
- тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан жавобгарлик чоралари қўлланганлиги рейтинг балларини камайтирувчи кўрсаткич ҳисобланади;
- аксинча, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлиш тадбиркор учун қўшимча балл берувчи кўрсаткич сифатида инобатга олинади;
- интеллектуал мулк объектларига доир муҳофаза ҳужжатлари (гувоҳнома, патент) дубликати тўлов асосида онлайн шаклда берилади.
Шунингдек, фармон билан интеллектуал мулк соҳасида фаолият юритаётган мутахассис ва ташаббускорларни рағбатлантириш мақсадида “Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилади.
Интеллектуал мулк объектларини бошқариш бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
- 2026-2027 ўқув йилидан – Ўзбекистон миллий университетида;
- 2029-2030 ўқув йилигача – камида яна 4 та олий таълим муассасасида.
Бундан ташқари, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги номинациялар бўйича республика танлови ўтказиб борилади:
- “Энг яхши ихтиро”;
- “Энг яхши фойдали модел”;
- “Энг яхши саноат намунаси”;
- “Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси”;
- “Энг яхши селекция ютуғи”.
Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича:
- 1-ўрин ғолибига – БҲМнинг 150 баравари;
- 2-ўрин ғолибига – БҲМнинг 125 баравари;
- 3-ўрин ғолибига – БҲМнинг 100 баравари миқдорида мукофот пули берилади.
Мазкур чора-тадбирлар интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқий маданиятни ошириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, ихтирочилар ва муаллифларни янада фаол инноваторликка ундашга қаратилган.
Мавзуга оид
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026