Жаҳон | 12:42 / 12.07.2024
13334
2 дақиқада ўқилади

Хитойда бир ҳафта ичида 40 та банк касод бўлди

Хитойнинг банк сектори жиддий кризисга дучор бўлган. Бир ҳафта ичида 40 та банк йўқ бўлди, Jiangxi Bank of China’нинг касод бўлиши сектор муаммоларини янада чуқурлаштирмоқда. Экспертларнинг огоҳлантиришича, вазият жаҳон иқтисодиёти учун жиддий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.

Фото: РИА Новости

Renminbao портали касод бўлгани тўғрисидаги миш-мишлардан сўнг мижозлар штурмига учраган Jiangxi банкининг бош қароргоҳидан репортаж эълон қилди, деб ёзмоқда TRT. Аввалроқ банк мижозларнинг кредитни сўндириши билан боғлиқ муаммоларидан сўнг даромади 30 фоизга камайиши мумкинлигини маълум қилган эди.

The Economist нашри ҳам Хитойнинг банк секторидаги вазиятни тасвирлаб берди.

Қайд қилинишича, Хитойда 3800 га яқин банк муассасалари таҳдид остида. Уларнинг йиғинди активлари 5,7 трлн долларни ташкил этади ва бу мамлакат банк тизимининг 13 фоизига тенг. Журналнинг қайд этишича, бу банклар узоқ вақт ёмон бошқарилган ва муаммоли кредитларнинг улкан ҳажмини жамғариб олишган.

Мақолада айтилишича, уларнинг кўпчилиги қурувчилар ва маҳаллий ҳокимият органларига қарзга пул берган ва кўчмас мулк бозоридаги кризис таъсири остига тушиб қолган. Мақола муаллифларининг қайд этишича сўнгги йилларда уларнинг портфелининг 40 фоизини қайтарилмас кредитлар ташкил этаётганини сезиб қолишган.

«Кредитлар билан суғорилган ўсиш йиллари ниҳоят тугади ва бунинг натижаси Хитойда ўсиш суръатларининг пасайиши ва жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир бўлмоқда. Хитой иқтисодиётининг ўсиши секинлашиши уларнинг банкка доир муаммоларини ҳам чуқурлаштиради», — дея огоҳлантирган The Economist ҳамсуҳбати.

Хитойнинг кўплаб шаҳарлари ва ҳаттоки бутун бир ҳудудлари қарзга ботиб қолган. Мажбуриятлар шу қадар улканки, баҳорда маҳаллий ҳокимият ўз вакилларини Пекинга жўнатишга мажбур бўлган. Тўланмаган қарзлар маҳаллий иқтисодиётларга борган сари босим ўтказмоқда ва миллий иқтисодиётнинг ўсишига таҳдид қилмоқда.

Хитой шаҳарлари ботиб қолган қарзлар биринчи навбатда кўчмас мулк соҳасидаги кризис оқибатларидир. Шунингдек, коронавирус пандемияси ҳам ўзининг салбий асоратларини қолдирган.

Мавзуга оид