Ўзбекистон | 09:57 / 13.07.2024
2536
3 дақиқада ўқилади

Дам олиш куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» 14 июл, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-13 м/с.гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +20...+22 даража, кундузи +32...+34 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с, айрим ҳудудларда 18/23 м/с.гача кучайиши, чанг-тўзон бўлиш эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +29...+34 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с, айрим ҳудудларда 18/23 м/с.гача кучайиши, чанг-тўзон бўлиш мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +31...+36 даража бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с, айрим ҳудудларда 18/23 м/с.гача кучайиши, чанг-тўзон бўлиш эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с, айрим ҳудудларда 18/23 м/с.гача кучайиши, чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с, айрим ҳудудларда 18/23 м/с.гача кучайиши, чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.  

Мавзуга оид