Спорт | 22:51 / 13.07.2024
6484
1 дақиқада ўқилади

Франция спорт вазири олимпиадага тайёргарликни текшириб, Сена дарёсида сузиб кўрди

У шу йўл билан атлетларни дарё сувининг тозалигига ишонтирмоқчи бўлди. Сенада олимпиаданинг триатлон ва сузиш мусобақалари бўлиб ўтади. Дарё суви ифлослангани сабаб уни тозалашга 1,4 млрд евро сарфланган.

Вазирга сузишда параатлет ҳамроҳлик қилган. / Фото: Франция спорт вазирлиги

Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастера Париж олимпиадаси арафасида шаҳар марказидан оқиб ўтувчи Сена дарёсидаги сувнинг тозалигини текшириш мақсадида дарёда сузиб кўришга қарор қилди.

Вазир Александр III кўпригидан Яраланган ҳарбийлар кўпригигача – қарийб 220 метр масофани сузиб ўтган. Унга франциялик паратриатлет Алексис Анкинквант ҳамроҳлик қилган.

“Ваъда бажарилди”, деб ёзган Удеа-Кастера сузишдан кейин X'даги саҳифасида.

Сена дарёсида Олимпиаданинг триатлон ва сузиш бўйича мусобақалари ўтказилиши режа қилинган. Аввалроқ дарёда хавфли бактерияларнинг юқори концентрацияси аниқланган, шундан кейин расмийлар дарё сувини тозалаш учун қарийб 1,4 млрд евро маблағ сарфлаганди.

Спорт вазиридан кейин, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Халқаро Олимпия Кенгаши раиси Томас Бах ҳам Удеа-Кастеранинг ортидан дарёга шўнғишга тайёрлигини билдиришди.

Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августгача давом этади. Параолимпиада эса 28 августдан 8 сентябргача ўтказилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда