Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги корхона омборида ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ёниб кетди
Бухоро шаҳрида жойлашган корхоналарнинг бирида омборда ёнғин содир бўлди.
Вилоят ФВБ хабарига кўра, 15 июл куни соат 13:00 да Бухоро шаҳар, “Шайхул олам” МФЙ Қарши дарвоза кўчаси 1-уйда жойлашган МЧЖнинг тайёр маҳсулот сақлаш омборхонасининг тахминан 1000 кв м майдони ички қисмида ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ёнган.
Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига 13:02 да етиб борган, ёнғин 16:10 да батамом ўчирилган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан 8000 кв м майдон сақлаб қолинди.
Ёнғинга 11 та ёнғин ўчириш экипажи, 2 та автонарвон, 106 нафар шахсий таркиб ва 10 та сув ташиш автомобили, Бухоро вилояти Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ходимлари жалб қилинган.
Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026