Марказий банк 11 та банк, битта микромолия ташкилоти ва бир ломбардни жаримага тортди
Регулятор хабарига кўра, улар ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилмаган ҳамда Марказий банкка тақдим этилган маълумотларда ноаниқликларга йўл қўйган.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг июн ойидаги йиғилишларида (7 марта) 42 та масала кўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди, дея хабар бермоқда МБ матбуот хизмати.
Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 14 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинган.
“Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ҳамда Марказий банкка тақдим этилган маълумотларда ноаниқликларга йўл қўйилганлиги ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банк, битта микромолия ташкилоти ва битта ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланди”, - дейилади расмий хабарда.
Бундан ташқари, банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июн ойида ҳам амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллангани маълум қилинганди.
Шунингдек, феврал ойида ҳам айни талабларни бажармагани учун 3 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланди, 6 та банк ва 1 та ипотекани қайта молиялаштириш компанияси чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилганди.
Мавзуга оид
19:05 / 25.12.2024
Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонга киришни нега рад этаётгани маълум бўлди
11:21 / 25.12.2024
Марказий банк Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлди
15:10 / 13.12.2024
Онкологик касалликлар давоси ҳақида реклама жойлаштирган МЧЖ жаримага тортилди
19:16 / 12.12.2024