Жаҳон | 20:28 / 17.07.2024
7656
2 дақиқада ўқилади

Трампга суиқасднинг визуализацияси намойиш этилди

Собиқ президент бошини бурмаганида омон қолмаган бўлиши мумкинлиги ойдинлашди.

Фото: Видеодан кадр

Доналд Трампнинг боши ва унга узилган ўқларнинг ҳаракат йўналиши модели суиқасд пайтида собиқ президент хавф-хатарга қанчалик яқин бўлганини кўрсатди.

Ўқ узилган пайтда Трамп катта экранда намойиш этилаётган ноқонуний иммиграция статистикасини кўриш учун бошини бурди. Шунда ўқ унинг қулоғини «ялаб ўтди».

Доналд Трампга суиқасд 13 июл куни Пенсилваниядаги сайловолди ташвиқоти пайтида содир бўлди. Ўқ сиёсатчи ўнг қулоғининг юқори қисмига жароҳат етказган.

Суиқасд оқибатида митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, икки нафари оғир яраланди. Ҳужумчи, 20 ёшли Томас Мэтю Крукс саҳна томон ўқ узганидан кейин Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ўлдирилди.

Мавзуга оид