Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц: Келажакда Россия билан қуролсизланиш бўйича келишувлар керак бўлади
«Етакчи жаҳон кучлари ўртасида қурол назорати ҳақида яна гаплашадиган вақт келиши керак», деди Германия канцлери интервьюда.
Ғарбнинг Россия билан яқин келажакдаги муносабатлари, эҳтимол, чеклаш сиёсати орқали белгиланади. Бироқ, узоқ муддатда Россия билан қуролсизланиш бўйича шартномаларни қайта тузиш керак. Бу фикрни Германия канцлери Олаф Шолц 17 июл, чоршанба куни ARD телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Биз қилаётган ҳар бир иш жаҳон кучлари ўртасида қурол назорати ҳақида гаплашадиган вақт яна келишига олиб келиши керак, ҳатто бу вақт ҳали жуда узоқда бўлса ҳам», - дейди Германия ҳукумати раҳбари.
Шолцнинг сўзларига кўра, Россия «қуролсизланиш бўйича барча келишувлардан» чиқди ва Германия «бунга реакция билдириши керак». «Шунинг учун биз шундай кучли бўлишимиз керакки, ҳеч ким бизга ҳужум қилмасин», деб тушунтирди у.
Шолц Германия федерал бюджетидаги «тешик» ҳақида
Бошқа нарсалар қаторида, интервюда 2025 йил учун Германия федерал бюджети мавзусига тўхталиб ўтилди. 17 июл куни ҳужжат лойиҳасини кўриб чиққан Reuters агентлиги у Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлашга сарфланадиган харажатларни икки баравар - 8 миллиарддан 4 миллиард еврогача қисқартиришни кўзда тутаётганини ёзган.
Аввалроқ 5 июлга ўтар кечаси федерал канцлер идорасида кўп соатлик маслаҳатлашувлар, ундан олдин эса ҳукмрон партиялар даражасидаги бир неча ой музокаралардан сўнг Олаф Шолц, Германия молия вазири Кристиан Линднер ва иқтисодиёт вазири Роберт Хабек 2025 йилги федерал бюджет ва ҳукуматнинг 2028 йилгача мўлжалланган молиявий режаси бўйича келишувга эришганди.
Келишувга кўра, Германиянинг келаси йил мудофаа бюджети ҳозирги 52 миллиард евродан 53,2 миллиард еврога кўтарилади. Бу Германия мудофаа вазири Борис Писториус сўраган 6 миллиард евролик қўшимча маблағдан сезиларли даражада кам.
Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Германиянинг 2025 йилги федерал бюджетида 17 миллиард евро миқдоридаги даромадлар ва харажатлар ўртасида «тешик» мавжуд. ARD муаллифлари таъкидлаганидек, ҳукумат бу тешикни қандай қилиб «ямоқлаш» ниятида деган саволга, Шолц аниқ жавоб бермай, «замонавийроқ» бўлиши мумкин бўлган инвестицияларни молиялаштириш ҳақида эслатиб ўтган. «Яшасак, кўраверамиз», - дея журналистлар унинг жавоби моҳиятини мана шундай етказди.
ARD илтимосига кўра, ёз мавсумидаги энг кучли истаги ҳақида гапирар экан, канцлер: «Россия Украинага қарши урушни тўхтатиши керак» деди. «Аммо бундан ташқари, мен ўзимга ва бошқаларга ёзда дам олишларини тилайман», деб қўшимча қилди Шолц.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026