Жаҳон | 13:33 / 19.07.2024
5303
2 дақиқада ўқилади

Россия Украинага дронлар ва қанотли ракеталар билан ҳужум қилди

18 апрелда Украинанинг бешта вилоятида 16 та УУА ва учта қанотли ракетадан иккитаси уриб туширилди, деди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук.

Фото: AP

18 апрелда Россия Украинанинг бешта ҳудудига учувчисиз учоқлар ва ракеталар билан ҳужум қилди – Днепропетровск, Запорижжя, Полтава, Киев ва Харкивга. Жами 16 та Shahed зарба берувчи УУА ва учта қанотли ракета учирилди - иккита Х-59/Х-69 ва битта Х-35, деди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Николай Олешчук.

Унга кўра, барча дронлар ва иккита Х-59 ракеталари уриб туширилган. Олешчук учинчи ракета қаерга урилганини айтмади ва «кўп нишонлар шарқий йўналишда йўқ қилинганини» таъкидлади. Ўз навбатида, Днепропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти (ВҲМ) раҳбари Сергей Лисак минтақа узра иккита ракета ва бешта учувчисиз учоқ йўқ қилинганини айтди.

Полтава вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Филипп Прониннинг сўзларига кўра, Кременчуг туманида дрон ҳужуми натижасида турар жой биноси ва ҳовли зарар кўрган. Қурбонлар йўқ.

Харкив вилоятида рус қўшинлари тунда Купянский тумани Глушовка қишлоғига бошқариладиган ҳаво бомбасини ташлади, деди Харкив ВҲМ раҳбари Олег Синегубов. Оқибатда 60 ёшли аёл ҳалок бўлган, 69 ва 80 ёшли эркаклар жароҳатланган, тўртта уй вайрон бўлган.

Мавзуга оид