Ўзбекистон | 08:15 / 19.07.2024
4935
1 дақиқада ўқилади

Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилмоқда 

Тошкент шаҳридаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини ҳам 24 соатлик гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилган. Аввалроқ Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилиши маълум қилинганди.

Фото: mkbank

Тошкент марказидаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини ҳам 24 соатлик гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилмоқда

Лойиҳани қўллаб-қувватловчи «Микрокредитбанк» хабарига кўра, лойиҳа доирасида ёритиш устунларини янгилаш, ўриндиқ ва ахлат қутиларини ўрнатиш, янги кўчатлар экиш, суғориш тизимини ташкил этиш, мусиқа тизимини ташкил этиш режалаштирилган.

Пиёдалар йўлакларини янгилаш ва кенгайтириш, велосипед йўлакларини ташкил қилиш, йўл четлари бўйлаб автотураргоҳлар, болалар майдончаларини яратиш режалаштирилмоқда.

Мавжуд умумий овқатланиш шохобчаларидан ташқари, кўчада фудтраклар пайдо бўлади ва кўча таомларини сотади.

Аввалроқ Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш режа қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид