Жаҳон | 10:27 / 22.07.2024
1848
2 дақиқада ўқилади

Испанияда НАТО мамлакатларига киберҳужумлар уюштирган ҳакерлар ҳибсга олинди

Ушланганлар Украина билан урушда Россияни қўллаб-қувватловчи NoName057 (16) ҳакерлар гуруҳига алоқадор бўлиши мумкин.

Фото: Getty images

Испанияда террорчилик мақсадларида НАТО мамлакатларига киберҳужумлар уюштирганликда гумон қилиниб, уч ҳакер ҳибсга олинди. Бу ҳақда Испания Ички ишлар вазирлигининг Фуқаролик гвардияси ўзининг расмий сайтида маълум қилди. Гумонланувчиларнинг уйларида тинтувлар ўтказилди. Хабар қилинишича, ҳибсга олишлар Майорка оролида, шунингдек, мамлакат жанубидаги Уэлва ва Севиля шаҳарларида амалга оширилган.

Испания ҳуқуқ-тартибот органларининг таъкидлашича, ҳакерлар «уруш контекстида украинпараст позицияни эгаллаган» давлат идоралари, муҳим инфратузилма ва хизматларга қарши ҳужумларда (DDoS-ҳужумлар) иштирок этган.

Фуқаролик гвардияси ҳисоботида, шунингдек, ҳибсга олинганлар Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан кейин пайдо бўлган россияпараст NoName057 (16) ҳакерлар гуруҳига алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилган. «Гуруҳ ўзининг манифестида «ғарбий русофобларнинг душманлик ва очиқ аксилроссия ҳаракатларига мутаносиб равишда жавоб беришини» тан олади», - дейди Испания хавфсизлик хизмати вакиллари.

ENISA: ЕИда киберҳужумлар сони кескин ошди

Жорий йилнинг май ойи охирида Европа киберхавфсизлик агентлиги (ENISA) раҳбари Юхан Лепассаар AP агентлигига берган интервюсида 2024 йилнинг биринчи чорагида Европа Иттифоқи инфратузилмасига киберҳужумлар сони 2023 йилнинг охирги чорагидан икки баравар кўп бўлганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, уларнинг кўпчилиги ортида Россия билан алоқадор ҳакерлар турган бўлиши мумкин. Россиянинг Украинага ҳужуми 2022 йил 24 февралда бошланганидан бери «геосиёсий сабабларга кўра» амалга оширилган компютер бузиб киришлари сони доимий равишда ошиб бормоқда, деди Лепассаар.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда