WP: Махфий хизмат Трампнинг хавфсизлигини кучайтиришдан бош тортган
Махфий хизмат матбуот котиби Энтони Гулелми АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча маблағ бўйича сўровлар рад этилганини тан олди.
АҚШ Махфий хизмати собиқ президент Доналд Трамп хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча маблағ бўйича сўровларни узоқ вақт рад этиб келган. Бу ҳақда The Washington Post (WP) тўрт манбага таяниб хабар берди.
Махфий хизмат вакили Энтони Гулелми хизмат Трамп хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун қўшимча маблағ ажратишдан бош тортганини тан олди. Шу билан бирга, матбуот котиби таъкидлашича, рад этилган сўровлар собиқ президент ҳаётига суиқасд қилинган митинг билан бевосита боғлиқ эмас.
Махфий хизматда ресурслар етишмаган
WP маълумотларига кўра, «собиқ президентни ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган ходимлар Трамп иштирок этган спорт тадбирлари ва бошқа оммавий йиғинларга ташриф буюрувчиларни текшириш учун магнитометрлар ва қўшимча ходимлар, шунингдек, бошқа очиқ ҳавода ўтказиладиган тадбирларда қўшимча снайперлар ва мутахассислар гуруҳларини сўраган». Махфий хизмат раҳбарияти бу сўровлар қондирилишидан бош тортишни ресурсларнинг етишмаслиги билан боғлаган.
Трампнинг маслаҳатчилари АҚШ юқори мартабали амалдорларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган хизмат «собиқ президентни ҳимоя қилишда етарлича ҳаракат қилмаётганидан» бир неча бор норозилигини билдирган. «Трамп маслаҳатчиларининг ғазаби ошди, чунки хизмат ходими Трамп томонидан қўшимча хавфсизлик чоралари ҳақидаги ҳар қандай сўровлар рад этилганини очиқчасига тан олмади», дейилади материалда. Кейинчалик АҚШ Махфий хизмати баъзи сўровлар рад этилган бўлиши мумкинлигини истисно этмади.
Трамп штаби баёнотга изоҳ беришдан бош тортди
Трумп штаби Гулелми баёнотига изоҳ беришдан бош тортди, лекин яна бир бор собиқ президентнинг хабарини эслатиб ўтди, у Махфий хизмат ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларига қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирганди. Бугунги кунда Махфий хизмат 20 дан ортиқ кишининг хавфсизлиги учун масъул бўлиб, улар аксарияти доимий ҳимояга муҳтож. WP манбасига кўра, агентликнинг ресурслари чекланган. 2010 йилдан бошлаб кадрлар тақчиллиги кузатилди ва ишга қабул қилишда чекловлар жорий этилди.
Доналд Трампга суиқасд
13 июл куни 20 ёшли Томас Мэтю Крукс АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг Пенсилвания штати Батлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингидаги чиқиши вақтида унга қарата ўқ узди. Ўқ сиёсатчи қулоғининг тепа қисмига тегди.
Отишма натижасида 50 ёшли эркак ҳалок бўлди, яна икки қатнашчи яраланди. Уларнинг аҳволи барқарор, деб хабар берди штат полицияси. Ҳужум қилган шахс хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.
Мавзуга оид
20:44 / 17.11.2024
Марко Рубио — бўлажак давлат котиби. У Трампга ёқиш учун қарашларини кескин ўзгартирган сенатор
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
11:22 / 16.11.2024