Жаҳон | 22:29 / 24.07.2024
4521
1 дақиқада ўқилади

Шолц Германия канцлери лавозимига қайта сайланиш ниятини эълон қилди

Навбатдаги сайлов 2025 йилда ўтказилади.

Фото: zdf.de

Германия канцлери Олаф Шолц 2025 йилда ҳукумат раҳбари лавозимига қайта сайланиш нияти борлигини маълум қилди.

«Канцлер сифатида мен яна канцлер бўлиш учун номзодимни қўяман», деди Шолц анъанавий ёзги матбуот анжуманида.

Шолц ўзининг социал-демократик партияси (СДП) ва ҳукмрон коалициянинг рейтинглари паст бўлишига, шунингдек, партияси Европа парламенти сайловларида муваффақиятсизликка учраганига қарамай илгари ҳам шундай баёнотларни берган эди.

Шолц 2021 йилдан бери Германия канцлери ҳисобланади. Германияда канцлер Бундестаг томонидан сайланади. Навбатдаги сайлов 2025 йилда ўтказилади.

Мавзуга оид