Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЦАҲАЛ Ғазо секторидан гаровга олинган беш кишининг жасадини олиб кетди
Исроил мудофаа армияси Ғазо секторидан гаровга олинган беш кишининг жасадини қайтарди. Уларнинг барчаси 7 октябр куни ҲАМАС ҳужуми чоғида ҳалок бўлган.
Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидан гаровга олинган беш кишининг жасадини мамлакатга қайтарди. Бу ҳақда ЦАҲАЛ 25 июл, пайшанба куни ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
ЦАҲАЛнинг билдиришича, жасадларни эвакуация қилиш операцияси 24 июл, чоршанба куни бўлиб ўтган. Буни Исроил армияси аскарлари «Шин Бет» махсус хизмати агентлари билан биргаликда амалга оширган. Жасадлари уйларига қайтарилган барча гаровга олинганлар 7 октябрдаги ҳужум пайтида ўлдирилган ва Ғазо секторига олиб кетилган эди.
ЦАҲАЛ баёнотида қайд этилишича, гаровга олинганларнинг жасадлари жанубий секторда Хон Юнус шаҳри яқинидаги гуманитар зонадан тахминан 20 метр пастда жойлашган туннелда топилган. «Бу ҲАМАСнинг гуманитар зонадан қандай қилиб фойдалангани, у 7 октябр куни ўлдирилган ва ўғирлаб кетилган исроилликларни асирда ушлаб туриш учун ишлатилганига яна бир мисол», — дейилади ҳисоботда.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган. Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 39 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид
09:45 / 19.03.2026
ЦАҲАЛ Эроннинг ҳар қандай юқори лавозимли амалдорини ўлдиради
11:05 / 04.03.2026
Исроил Эронга қарши “кенг кўламли зарбалар тўлқини” ҳақида эълон қилди
08:22 / 30.01.2026
ЦАҲАЛ Ғазода тахминан 70 минг киши ҳалок бўлганини тасдиқлади
21:02 / 26.01.2026