Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Сурия сўнгги ўн йил ичида Эрдўған ва Асад ўртасидаги илк учрашувга тайёрланмоқда — ОАВ
Икки давлат раҳбари муносабатлар бузилиши ортидан 2011 йилдан бери учрашмаган эди.
Сўнгги бир ой ичида Туркия ва Сурия махсус хизматлари вакиллари президентлар Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Башар Асад ўртасида учрашув ташкил этиш бўйича музокараларнинг уч раундини ўтказди.
Turkiye газетасининг хабар беришича, икки давлат раҳбарлари 2011 йилдан бери илк бор август ойида чегара пунктида учрашиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Газета суҳбатдошлари учрашувнинг кутилаётган санасини айтмаган.
Таъкидланишича, учрашувга тайёргарлик жараёни «жуда тез кетмоқда». Нашрнинг ёзишича, учрашувда Владимир Путин ҳам иштирок этиши мумкин. Кремл ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади.
24 июл куни Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидон Эрдўған ва Асад ўртасидаги учрашувни ташкил этиш устида ишлаётганини айтди, бироқ аниқ бирор нарса ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини таъкидлади.
Асад туркиялик ҳамкасби билан «мамлакат манфаатларига жавоб берадиган» учрашувга тайёр эканини айтди. Туркия президенти Владимир Путин ва Башар Асад билан учтомонлама музокара ўтказилишини рад қилмади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
20:33 / 30.05.2026