Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ еттита давлатнинг бюджет тақчиллиги бўйича суриштирув бошлади
Европа Иттифоқи кенгаши Франция, Белгия, Италия, Венгрия, Малта, Полша ва Словакия ортиқча бюджет камомадига эга эканлигини аниқлади.
Европа Иттифоқи кенгаши Европа Иттифоқининг еттита давлатида ортиқча бюджет тақчиллиги юзасидан расман суриштирув бошлади. Бу ҳақда 26 июл, жума куни кенгашнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.
Бюджет тақчиллиги ҳаддан ташқари кўп бўлган мамлакатлар қаторида Белгия, Франция, Италия, Венгрия, Малта, Полша ва Словакия бор. Уларнинг барчасида ўтган йили ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоиздан ортиқ бюджет тақчиллиги кузатилган, Европа Иттифоқи қоидаларига кўра эса, рухсат этилган максимал қиймат 3 фоизни ташкил қилади.
Шундай қилиб, Бельгиянинг 2023 йил учун бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 4,4 фоизини, Полшада - 5,1 фоиз, Францияда - 5,5 фоиз ва Италияда - 7,4 фоизни ташкил этди - бу ўрганилаётган етти мамлакат ичидаги энг юқори кўрсаткич.
Хабарга кўра, йил охиригача Еврокомиссия Европа Иттифоқига аъзо давлатларга «дефицитни тўғрилаш учун самарали чоралар кўриш» бўйича тавсиялар рўйхатини ишлаб чиқиши керак. «Тавсиялар рақамлар билан ифодаланган тузатувчи бюджет курсини ва уларни амалга ошириш муддатини ўз ичига олиши мумкин», деб тушунтирди Европа Иттифоқи кенгаши. ЕК ноябр ойида тавсиялар бериши кутилмоқда.
Европарламент ЕИ бюджет тақчиллиги бўйича янги қоидаларни тасдиқлади
2024 йил апрел ойида Европарламент Европа Иттифоқининг фискал қоидаларини ислоҳ қилишни маъқуллади. Ўзгаришлар туфайли юқори даражада қарздор аъзо давлатлар қарз ва бюджет тақчиллигини камайтиришда кўпроқ мослашувчанликка эга бўлади.
Янги қоидаларда умумий қарз ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизидан ошмаслиги кераклиги ҳақидаги талаб сақланиб қолган. Ташқи қарзи 90 фоиздан ортиқ бўлган давлатлар эса ҳар йили унинг коэффициентини 1 фоиз пунктга камайтиришлари талаб этилади. 60-90 фоиз кўрсаткичли давлатлар - 0,5 фоиз пунктига.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026