Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
27 июл куни Янгийўл туманида бир оиланинг 5 аъзоси ўлдириб кетилди. Жиноятчи қилмишини яшириш мақсадида хонадонни ёқиб юборган. Kun.uz мухбири жиноят содир бўлган жойда бўлиб, ҳодиса тафсилотларини ўрганди.
Янгийўл туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 нафар – 1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021, 2022 йилларда туғилган ўғил бола ва 2018 йилда туғилган қизнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.
Прокуратура ва ички ишлар органларининг ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноят фош этилди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, гумонланувчи (1995 й.т.) жабрланувчи эркак (марҳум)нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этган.
Kun.uz мухбири Янгийўл туманида бўлиб, марҳумнинг қўни-қўшнилари билан суҳбатлашди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026