АҚШ Украинага 1,7 миллиард долларлик иккита қурол пакетини ажратди
Ҳарбий ёрдам доирасида Қўшма Штатлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар ва бошқа қуролларни етказади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 1,5 миллиард доллар ва 200 миллион доллар миқдорида иккита янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди.
«АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) жамғармаларидан 1,5 миллиард долларлик йирик ёрдам пакетини эълон қилади», дейилади Пентагон хабарида.
200 миллион долларлик иккинчи ёрдам пакети Киевга АҚШ президенти фармони билан маблағ ажратиш имконини берувчи Президентлик ваколати механизмидан фойдаланган ҳолда юборилади.
Ҳарбий ёрдам доирасида Қўшма Штатлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар, HIMARS учун снарядлар, RIM-7 ракеталари, шунингдек, Javelin учун миномёт ва ўқ-дорилар билан таъминлайди. Бундан ташқари, ёрдам пакетлари хавфсиз алоқа тизимлари ва сунъий йўлдош тасвирлари хизматларини ўз ичига олади.
Мавзуга оид
01:24
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
15:49 / 25.11.2024