Спорт | 19:43 / 31.07.2024
9519
2 дақиқада ўқилади

Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиададаги дебютини ғалаба билан бошлади

23 ёшли жаҳон чемпиони ҳозиргача чоракфиналга йўлланма олган ўзбекистонлик 8-боксчига айланди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг бугун жангини ўтказган иккинчи вакили ҳам ғалабага эришди.

–71 кг вазнда иштирок этаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпия ўйинларидаги дебютини Африка ўйинлари финалчиси, мисрлик Омар Элавадига қарши ўтказди ва тўлиқ устунликка эришиб (5:0), 1/4 финалга чиқди.

Кун давомида –57 кг вазн тоифаси вакили Абдумалик Ҳалоков ҳам биринчи жангида ғалабага эришганди.

Шу тариқа, Асадхўжа чоракфиналга йўлланма олган ўзбекистонлик 8-боксчига айланди. 

Бунгача Руслан Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Ситора Турдибекова, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Абдумалик Халоков ҳам кейинги босқичга чиққан, Нигина Ўктамова турнирни тарк этганди. –66 кг вазн тоифаси вакили Навбаҳор Ҳамидова ва –50 кг вазн тоифаси вакили Сабина Бобоқулова илк жангини 1 август куни ўтказади.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг кейинги жанглари тақвими:

1 август 

1/4 финал

–63,5 кг, Руслан Абдуллаев — Уатт Сэнфорд (Канада)

1/8 финал

–50 кг, Сабина Бобоқулова — Раксат Чутамат (Таиланд)

–66 кг, Навбаҳор Ҳамидова — Морелле МакКейн (АҚШ)

1/4 финал

–92 кг, Лазизбек Муллажонов — Кено Марлей Мачадо (Бразилия)

2 август

1/8 финал

–57 кг, Ситора Турдибекова — Лин Ю Тинг (Тайпей)

1/4 финал

+90 кг, Баҳодир Жалолов — Теремоана Теремоана (Австралия)

–51 кг, Ҳасанбой Дўсматов — Сакен Бибоссинов (Қозоғистон)

–80 кг, Тўрабек Ҳабибуллаев — Арлен Лопес (Куба)

3 август

1/4 финал

–57 кг, Абдумалик Ҳалоков — Ҳосе Куилес Бротонс (Испания)

–71 кг, Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Николай Тертенян (Дания).

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда