Жаҳон | 22:30 / 31.07.2024
6911
3 дақиқада ўқилади

Словенияда россиялик икки жосусга ҳукм ўқилди 

Улар Ғарб ва Россия ўртасидаги «катта маҳбуслар алмашинуви»нинг бир қисми бўлади. Россия Ташқи разведка хизматига ишлаган эр-хотин Дульцевалар Словенияда Аргентина паспорти билан яшаб келган.

Фото: N1

Люблана округ суди Словенияда Людвиг Гиш ва Мария Мейерга тегишли Аргентина паспортлари билан яшаб келган россиялик эр-хотин Артём ва Анна Дульцевларга ҳукм чиқарди.

Дульцевалар жосуслик иши бўйич 1 йил 7 ой муддатга колонияга ҳукм қилинди. Улар 2022 йил декабрда қўлга олинганидан бери айнан шунча муддат ҳибсда сақланиб келинаётган эди. Россияликлар ўз айбига иқрор бўлган. Суд ёпиқ режимда ўтказилган.

The Wall Street Journal маълумотларига кўра, «афсона» бўйича Дульцева Мейер исми остида бадиий галереяни бошқарган, унинг эри эса IT-стартапни ривожлантирган. Аммо аслида эса улар Россия Ташқи разведка хизматига ишлаган.

«Муваффақиятсизликка учраган ноқонуний рус мигрантлари» деб айтилаётган Дульцевалар энди мамлакатдан чиқариб юборилади, уларга беш йил муддатга Словенияга кириш тақиқланди.

Словениянинг N1 телеканалига кўра, Дульцевалар яқин соатлар ичида Россия, АҚШ, Германия, Беларусь ва бошқа қатор давлатлар ўртасида амалга ошириладиган «каттароқ маҳбуслар алмашинувининг бир қисми бўлади».

Шу билан бирга, каналнинг таъкидлашича, Словения расман Россия билан маҳбусларни алмаша олмайди, чунки Россияда Словения фуқаролигига эга маҳбуслар йўқ. Аммо Москва Ғарб давлатларига Россияда ҳукм қилинган фуқароларни қайтарса, Люблана Дульцеваларни топшириши мумкин.

Дульцевалар Россия колонияларида сақланаётган бир ёки бир неча маҳбусга алмашиниши мумкинлиги ҳақида 2023 йилнинг мартида хабар берилган эди. Журналист Андрей Захаров Дульцевалар The Wall Street Journal журналисти Эван Гершковичга алмашиши мумкинлигини айтганди. 19 июль куни у жосуслик ишида айбланиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Сўнгги кунларда Россия колониялари ва тергов изоляторлаидан ўнга яқин сиёсий маҳсублар олиб кетилган. Улар орасида Олег Орлов, Саша Скочиленко, Лилия Чанишева ҳам бор. Шунингдек, сиёсатчи Владимир Кара-Мурза ҳозир қаерда экани номаълум. Ўз навбатида АҚШ Федерал пенитенциар тизими маълумотлар базасидан россиялик тўрт нафар маҳсубга оид маълумотлар йўқолиб қолган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг тахминича, маҳбусларнинг «йўқолиши» тез орада уларни алмашиш бошланишидан далолат беради. Кремль мазкур вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди