ЕХП: Россияликларнинг Венгрияга киришини соддалаштириш жосуслик хавфини келтириб чиқаради
Венгриянинг кириш қоидаларини юмшатиши «жосуслик фаолияти учун жиддий бўшлиқлар яратиши мумкин», дейилади Европа халқ партияси раҳбари Вебернинг Европа кенгаши раиси Мишелга йўллаган мактубида.
Европарламентдаги энг йирик фракция - Европа халқ партияси (ЕХП) Венгриянинг Россия ва Беларус фуқаролари учун виза чекловларини юмшатиш ҳақидаги қароридан хавотир билдирди ва бу ЕИда жосусликка ҳисса қўшиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда 30 июл, сешанба куни Financial Times газетаси ва Reuters агентлиги партия раиси Манфред Вебернинг Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишелга йўллаган мактубига асосланиб хабар тарқатди.
Вебернинг сўзларига кўра, Венгрияга кириш тартибини ўзгартиришга ҳожат йўқ ва Венгриянинг янги қоидалари «миллий хавфсизликка жиддий таҳдид соладиган жосуслик фаолияти бўшлиқларни яратиши мумкин». «Ушбу сиёсат россияликларнинг Шенген ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишини ҳам осонлаштириши, бунда эса Европа Иттифоқи қонунчилиги талаб қиладиган чекловларни четлаб ўтиш мумкин», деб таъкидлади Вебер.
Партия раиси Мишелни октябр ойида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи етакчиларининг навбатдаги саммитида бу масалани кўтаришга чақирди.
Венгрия руслар ва беларуслар учун кириш шартларини соддалаштирди
Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Москвага ташрифидан кейин Будапешт Россия Федерацияси ва Беларус фуқароларини Венгрияда икки йил муддатга ишлашни хоҳловчиларга узайтириш имконияти билан бериладиган «миллий карта» деб номланган дастурга киритди.
Европа даражасида «миллий карта» эгаларининг махсус текшируви йўқ, деб таъкидлайди RND немис нашри, бу Венгриянинг қўшниларини хавотирга солди. Европа Иттифоқи қоидаларига кўра, миллий ҳукуматлар қонуний миграция ва ишлашга рухсат бериш масалалари бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга, деб эслатади FT.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
23:41 / 22.01.2025
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
21:40 / 22.01.2025
Трамп Путинни Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди
21:10 / 22.01.2025
КХДР Россия-Украина урушига қўшимча кучлар юборишни режалаштирмоқда – Пентагон
17:24 / 22.01.2025