Ёзни ёрқин кузатамиз: август ойида саёҳат қилиш учун 5 та ажойиб йўналиш
Августда таътил – қувват олиш ҳамда ёзнинг сўнгги ойини ёрқин ва унутилмас ўтказиш учун идеал вақт.
Август – таътил, қуёш ва янги кашф қилишлар вақти. Asialuxe Travel туроператори ушбу ойнинг энг яхши бешта йўналиши рўйхатини тайёрлади. Фаол дам олиш ёки сокин жой – Asialuxe Travel таклифларида ҳамма нарса топилади. Комплекс туристик тўпламларни энг яхши нархларда мамлакатнинг барча туристик агентликларида банд қилиш мумкин.
Анталия
Анталия ўзининг чексиз пляжлари ва бой тарихи билан машҳур бўлган Туркия Ривьерасининг дурдонасидир. Бу ерда ҳар бир киши ўзи учун нимадир топади: қадимий вайроналар ва хушманзара шаршаралардан тортиб замонавий савдо марказлари ва аквапаркларгача. Рейслар ҳар куни амалга оширилади, бу эса таътилни режалаштиришни янада қулайлаштиради. Турлар нархи 900 USD дан бошланади.
Бодрум
Туркиянинг Эгей денгизи соҳилидаги ушбу курорт-шаҳар ўзининг муҳити, оппоқ уйлари ва хушманзара кўрфазлари билан машҳур. Бодрум тунги ҳаёт ва гастрономик саргузаштларни яхши кўрадиганлар учун идеал мос келади. Парвозлар ҳафтада икки марта – чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Турлар нархи 1100 USD дан бошланади.
Даламан
Даламан – бу ҳайратланарли пляжлар ва жозибали ландшафтлар дунёсига кириш дарвозаси. Бу ерда оилавий дам олиш ва фаол туризм учун идеал жойни топиш мумкин: қадимий шаҳарларни ўрганиш, тоғ дарёларида рафтинг ёки шунчаки табиат сокинлигидан баҳраманд бўлиш. Бу Фетхие ва Мармарис курортларига ташриф буюриш учун ажойиб имконият бўлиб, улар дам олишни хилма-хил қилади. Парвозлар ҳар жума кунлари амалга оширилади. Турлар нархи 855 USD дан бошланади.
Ҳургада
Миср Ҳургадаси сув остида сузиш ва дайвинг ишқибозлари учун жаннатдир. Қизил денгиз ўзининг маржон рифлари ва бой сув ости дунёси билан ўзига жалб қилади. Бу ердан очиқ осмон остидаги энг катта музей-шаҳар – Луксорга осон етиб олиш мумкин. Парвозлар октябрь ойининг охиригача ҳар сешанба кунлари амалга оширилади. Турлар нархи 700 USD дан бошланади.
Карлови Вари
Чехиядаги Карлови Вари шаҳри – Европада дам олиш учун идеал танлов. Ушбу курорт ўзининг шифобахш минерал сувлари ва ажойиб архитектураси билан машҳур. Бу ерда сиз ўз соғлигингизни тўлиқ текширишингиз ва зарур соғломлаштириш дастурларидан ўтишингиз мумкин. Мутахассислар Чехия элчихонасида навбатсиз Шенген визасини расмийлаштиришга ёрдам беради. Тўғридан-тўғри рейслар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилади. Турлар нархи 1225 USD дан бошланади.
Asialuxe Travel билан унутилмас таътил ўтказиш ва ёзни ёрқин саёҳат билан кузатиш имкониятини қўлдан чиқарманг. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг тўғридан-тўғри рейслари эса қулайлик ва хавфсизликни тақдим этади.
Asialuxe Travel – саргузаштлар ва дам олиш дунёсидаги ҳамроҳингиз.
Туристик тўпламлар ва таклифлар ҳақида батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти, +998 71 201 77 77 ёки 1111 қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/asialuxe
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:36 / 18.12.2024
“Asialuxe Travel” билан Малдив ва Анталияда ҳақиқий байрамни ҳис қилинг
12:05 / 11.12.2024
Asialuxe Travel билан Янги йилда орзудаги дам олиш учун 50% гача чегирмалар
19:00 / 25.11.2024
Орзудаги Малдив — атиги 12,6 млн сўмдан бошлаб!
17:00 / 27.10.2024