Жаҳон | 12:33 / 01.08.2024
5541
1 дақиқада ўқилади

Ироқ АҚШ бошчилигидаги коалицияни Бағдоддаги жангчиларга ҳужумда айблади

Бундай ҳаракатлар хавфли бўлиб, Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши курашда хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликдаги ишларнинг барча саъй-ҳаракатлари ва механизмларига жиддий путур етказади, деди Ироқ вазирлар маҳкамаси раҳбари матбуот котиби.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Бағдоддаги «Ҳашди Шаби» жангчиларига ҳаво ҳужуми учун жавобгардир.

Бу ҳақда Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ас-Суданийнинг ҳарбий матбуот котиби генерал Яҳё Расул маълум қилди.

«Коалиция кучлари хориждан келган ҳарбий самолётлардан фойдаланган ҳолда даҳшатли ҳужум уюштирди ва Бобил жанубидаги Ироқ хавфсизлик кучларининг («Ҳашди Шаби» ) позицияларига зарба берди», деди Расул.

У «Ҳашди Шаби» бўлинмаси аъзоларининг ўлимига сабаб бўлган ва кўпларга жароҳат етказган ҳужумни «масъулиятсиз ва оқлаб бўлмайдиган ҳужум» деб атади.

«Бундай ҳаракатлар хавфли бўлиб, Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши курашда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги барча саъй-ҳаракатлар ва механизмларга жиддий путур етказади», — деди Расул.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид