Гуржистонда «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун кучга кирди
«Чет эл таъсирининг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун маблағлари камида 20 фоизини хориждан оладиган ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилади. Қонун Гуржистонда норозиликларга келтириб чиқариб, Европа Иттифоқи ва АҚШнинг танқидига сабаб бўлди.
Гуржистонда 1 август, пайшанба куни оммавий норозиликларга сабаб бўлган «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Ҳуқуқий нормада даромадининг камида 20 фоизини хориждан оладиган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларига давлат рўйхатидан ўтиш мажбурияти юкланган.
Қонун амал қилиши назарда тутилган ташкилотлар ҳар йили Адлия вазирлигига даромадлар ва харажатлар декларациясини тақдим этиши шарт. Ушбу талабларни бажаришдан бўйин товлаганлик учун 25 минг лари (тахминан 8,5 минг евро) миқдорида жарима солинади.
Гуржистонда намойишлар ва президентнинг Конституциявий судга даъво аризаси
Баҳсли қонуннинг қабул қилиниши апрел ойи ўрталаридан бошлаб норозилик намойишлари билан бирга кузатилмоқда. Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили ҳужжатга вето қўйиб, уни «чет эл агентлари тўғрисида»ги Россия қонунининг нусхаси деб атади, бироқ ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси парламентда кўпчилик бўлгани эвазига давлат раҳбари ветосини енгиб чиқди.
Кейинчалик Зурабишвили Конституциявий судга даъво аризаси билан чиқди. Айни пайтда Гуржистон ҳукумати «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун давлат суверенитетини мустаҳкамлайди ва жамиятдаги қутбланишни камайтиради, деб даъво қилмоқда.
ЕИ ва АҚШнинг «чет эл агентлари» ҳақидаги қонунга муносабати
«Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун Европа Иттифоқи ва АҚШ танқидига сабаб бўлди. Шу тариқа, ЕИ давлатлари раҳбарлари Гуржистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини тўхтатиб қўйди ва Тбилисини мудофаа соҳасида қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган 30 миллион еврони музлатди.
Ўз навбатида, Қўшма Штатлар бир қатор гуржи сиёсатчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига виза беришни тақиқлади, шунингдек, Гуржистон билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқишини эълон қилди. Хусусан, Вашингтон Тбилисига ажратиладиган 95 миллион долларлик ёрдамни тўхтатди ва Гуржистон билан ўтказиладиган «Лойиқ шерик» қўшма ҳарбий машғулотларини номаълум муддатга қолдирди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
14:01
Ўзбекистон ва Гуржистон ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди
23:14 / 19.01.2025
Гуржистон президенти 613 нафар маҳбусни афв этди
09:55 / 18.01.2025
Россияда 6 киши «чет эл агенти» деб эълон қилинди
11:24 / 16.01.2025