Исмоил Ҳания Қатарда дафн этилди, Эрон, Туркия ва бошқа мамлакатларда мотам маросими ўтказилди
ҲАМАС Сиёсий бюроси раисига Доҳа шаҳрида жаноза ўқилиб, дафн этилди.
Қатар пойтахтида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг дафн маросими бўлиб ўтди. У Доҳа чеккасида жойлашган Лусайл қабристонига дафн этилди.
Аввалроқ сиёсатчининг тобути Қатарнинг Буюк Давлат масжидига қўйилган эди. У ерда жаноза намози ўқилди. Дафн маросими минглаб одамларни жалб қилди.
Маросимда Қатар амири, бош вазир, Эрон президентининг биринчи ўринбосари, Туркия ташқи ишлар вазири ва бошқа юқори мартабали амалдорлар иштирок этди. Мотам маросимида ҲАМАС раҳбарияти аъзолари, жумладан, марҳумнинг эҳтимолий вориси деб аталган Холид Мишал ҳам иштирок этди.
Ҳания сўнгги йилларда ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий идораси жойлашган Қатар пойтахтида яшаб келган.
Мотам маросимлари Индонезия, Ливан, Малайзия, Покистон, Туркия ва Ямандаги ҳусийлар назоратидаги ҳудудларда ҳам бўлиб ўтди. Маросимдан бир кун олдин хайрлашув маросими Теҳронда бўлиб ўтган эди.
31 июл куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўз Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания вафот этганини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, Ҳания Теҳронда бўлган пайтида портловчи қурилма ишга туширилиши оқибатида ҳалок бўлган. ҲАМАС Ҳаниянинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди. Ҳаниянинг Эронда ўлдирилиши Теҳрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятнинг кучайишига олиб келди.
Мавзуга оид
17:49 / 13.10.2024
Исроил Ғазо сектори шимолидаги ҳарбий ҳаракатларини давом эттирмоқда
14:35 / 13.10.2024
The New York Times Ҳамаснинг 7 октябр кунги ҳужумдан олдинги учрашувлари протоколларини қўлга киритди
11:13 / 11.10.2024
Исроил Ғазодаги мактаб биносига зарба берди
11:44 / 08.10.2024