Шимолий Македонияда Косово президенти билан можароли вазият содир бўлди
Аэропортга киришда хавфсизлик хизмати ходимлари президентнинг телефонини тортиб олишга уринди.

Фото: InfoResist
Косово Шимолий Македония пойтахти Скопьедаги аэропорт хавфсизлик хизматини президент Вьоса Османи хавфсизлик нуқтаи назаридан мобил телефонини беришдан бош торган вақтида юзага келган можарода халқаро қоидаларни бузишда айблади.
Маълум қилинишича, ҳолат 1 август куни, Османи Словенияга йўл олаётганида содир бўлган. Османининг сиёсий маслаҳатчиси Беким Купинанинг маълум қилишича, Македония аэропорти ходимларининг хатти-ҳаракати барча халқаро меъёрларга зид, давлат раҳбарлари сафар чоғида дипломатик имтиёз ва иммунитетлар билан ҳимояланган.
«Ушбу қоидани бузган ҳолда Македония томони президентнинг шахсий сумкасини олиб қўйди. Президент аэропортга кириши ва мавжуд тартибга кўра элчихонамизнинг оғзаки нотаси билан банд қилинган VIP-залга ўтиши учун давлат раҳбарининг жамоаси бунга қўйиб берди. Аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан президент ўзининг телефонини олишларига рухсат бермади, чунки бу жиддий қоидабузарлик ҳисобланади», — дейди Купина.
Унинг айтишича, аэропорт хавфсизлик хизмати ходими «президентни туртиб юборишга уринган ва Косово полицияси Османига йўл очиш учун вазиятга аралашган».
Шимолий Македония парламенти спикери Африм Гаши шахсан аэропортга етиб келиб, Османи ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётганларга сафарни давом эттиришга ёрдам берганидан кейингина можаро ҳал этилган.
Македония ҳукумати қасддан қоидабузарлик борасидаги айбловни рад этди, бироқ можароли вазият тергов қилинишини билдирди. Аэропорт хавфсизлик хизмати эса 1 август куни ходимлар аэропортда стандарт текширувни амалга оширганини маълум қилди.
Мавзуга оид

17:54 / 17.03.2025
Шимолий Македонияда тунги клубда юз берган ёнғин иши бўйича 20 га яқин одам ҳибсга олинди

15:37 / 16.03.2025
Шимолий Македониядаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди

10:44 / 17.11.2024