D гуруҳи

Юлдузларсиз ҳужум чизиғи

Украина – Озарбойжон 2:1
Голлар: Гуцуляк, 30 (1:0). Миколенко, 45+3 –автогол (1:1). Малиновский, 64 (2:1)
Украина: Трубин, Забарний, Матвиенко, Миколенко, Конопля (Михайличенко, 46), Малиновский (Шапаренко, 71), Очеретко (Бондаренко, 71), Ярмолюк (Бондар, 84), Волошин, Гуцуляк (Калюжний, 84), Довбик
Озарбойжон: Магомедалиев, Мустафозода, Кривоцюк, Бадалов, Жафаргулиев, Гусейнов (Алиев, 85), Маҳмудов, Ҳайбулаев (Ҳачаев, 90), Нуриев (Гурбанли, 61), Байрамов (Аҳмадзода, 84), Охундзода (Эмрели, 85)
Огоҳлантиришлар: Малиновский, 45. Михайличенко, 50. Бондаренко, 90 – Магомедалиев, 45

Озарбойжонликлар бу ўйинга саралаш турнири бошидан буён бирорта ғалабасиз ташриф буюрганди ва катта эҳтимол билан охирги тургача бу ўзгармай қолади. Украинлар Полшадаги ўйинда ишончли ғалабага эришди: Гуцуляк, Малиновский ва Миколенко гол уришди. Тўғри, уларнинг учинчиси ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди: у рақибнинг қанотдан узатмасини тўсишга уринганида муваффақиятсиз ҳаракат қилди. Номинал мезбонлар ўйиннинг қолган вақтида тотал устунликка эришишди.

Исландия – Франция 2:2
Голлар: Палссон, 39 (1:0). Нкунку, 63 (1:1). Матета, 68 (1:2). Ҳлинссон, 70 (2:2)
Исландия: Оулафссон, Гретарссон, Ингасон, Томассон (Торстейнссон, 62), Палссон, Йоҳаннессон (Тоурдарсон, 85), Ҳаралдссон, Эллертссон, Магнуссон (Видлюмссон, 45+2), Гудмундссон (Андерсон, 85), Гудйонсен (Ҳлинссон, 46)
Франция: Менян, Упамекано, Салиба, Дин, Кунде, Камавинга (Тюрам, 75), Коне, Товен (Аклиуш, 64), Нкунку (Коман, 74), Олисе, Матета (Экитике, 89)
Огоҳлантиришлар: Томассон, 60 – Камавинга, 56

Одатда Дешам ва «ротация» сўзлари бир-бирига тескари, аммо исландлар билан ўйинда французлар жамоаси бош мураббийи истисно қилишга мажбур эди. Дембеле, Дуэ, Барколя, Маркус Тюрам ортидан Мбаппе ҳам жароҳатланди. Натижада муҳим сафар ўйинида бошланғич таркибда ҳужум учлиги Товен, Матета ва Нкункудан иборат бўлди, ўйин давомида Аклиуш ҳам майдонда пайдо бўлди. Ва бу йигитлар ҳадеганда мезбонларни доғда қолдира олмасди: дарвозабон Рабн Олафссон бешта сейв амалга оширди, Менян эса дарвоза соҳасига тўғри борган иккита зарбани ҳам ўтказиб юборди.