Урганч халқаро аэропорти режадан икки кун аввал очилади
Урганч халқаро аэропорти ўз ишини 2024 йилнинг 5 август куни соат 11:00 дан қайта бошлайди. Uzbekistan Airports маълумотига кўра, қурилиш-таъмирлаш ишлари икки кун аввал якунланиши маълум бўлди. Аввал ҳаво бандаргоҳи 7 августгача ёпилиши эълон қилинган эди.

Фото: Uzbekistan Airports
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20 июлида Транспорт вазирлиги Урганч халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлаги капитал таъмирланиши боис вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатишини эълон қилган эди. Таъмирлаш ишлари олиб бориш даврида барча рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилган ва йўловчилар учун Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида автобус трансфери ташкиллаштирилган эди.
«Икки ҳафта ичида улкан иш ҳажми амалга оширилганини қайд этиш зарур. Хусусан, узунлиги 3000 метр, кенглиги 45 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қопламаси тўлиқ алмаштирилиб, мустаҳкамланди, шунингдек, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланди. Бу аэропортга Boeing 787 ва Airbus A330 сингари кенг фюзелажли самолётларни чекловларсиз қабул қилиш, ўз навбатида Урганч шаҳрига рейслар сони ҳамда йўловчилар оқимини ошириш имкониятини яратади», — дейилади Uzbekistan Airports хабарида.
Сўнгги марта Урганч аэропортининг учиш-қўниш йўлаги 1997 йилда капитал таъмирни бошдан кечирган, шикастланган участкаларнинг қисман таъмири эса 2018 йилда амалга оширилган эди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

15:59 / 18.04.2025
Урганч халқаро аэропортини Жанубий Корея компанияси модернизация қилади

15:39 / 27.05.2022