Урганч халқаро аэропорти директори бир йилга қолмай ишдан кетди
Урганч халқаро аэропорти директори Руслан Оғабуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У бу лавозимда бир йилдан камроқ вақт ишлади.

Фото: Kun.uz
Uzbekistan Airports АЖ раҳбариятининг қарори билан Урганч халқаро аэропорти директори Руслан Оғабуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда Uzbekistan Airports бошқарув раисининг эксплуатация бўйича биринчи ўринбосари Жавлонбек Умархўжаев Урганч аэропорти директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Руслан Оғабуллаев 2021 йилнинг июн ойи охирида Худойберган Курязов ўрнига Урганч халқаро аэропортига янги директор этиб тайинланганди. Тайинловга қадар у директорнинг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Уни директор лавозимига тайинлаш чоғида Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ёш кадрларни рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлаганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

16:37 / 01.09.2024
“Реконструкция лойиҳаси узоғи 3 йилда ўзини қоплайди” — Тошкент халқаро аэропорти директори

19:50 / 02.08.2024
Урганч халқаро аэропорти режадан икки кун аввал очилади

18:20 / 21.06.2024
Uzbekistan Airports АЖ бошқарувига раис тасдиқланди

17:34 / 07.08.2023