Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича битим имзоланди
Аэропорт Жанубий Кореянинг «Incheon International Airport Corporation» корпорацияси томонидан модернизация қилинади ва бошқарилади.
Фото: Uzbekistan Airports
2025 йил 15 октябр куни Тошкент шаҳрида «Uzbekistan Airports», Урганч халқаро аэропорти ва «Incheon International Airport Corporation» (Жанубий Корея) томонидан Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик шартномаси имзоланди. Ушбу шартнома шу йил ўтказилган тендернинг давоми ҳисобланади.
Ҳужжатларни имзолаш маросимида «Uzbekistan Airports» компанияси бошқаруви раиси Жавлонбек Умарходжаев, «Incheon International Airport Corporation» президенти Ли Хак-Чже ва Урганч халқаро аэропорти директори Ойбек Маткаримов иштирок этди. Тадбир Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов бошчилигида ўтказилди.
«Инчхон халқаро аэропорти корпорацияси билан ҳамкорлик Ўзбекистон аэропортлари инфратузилмаси ривожида янги саҳифа очмоқда. Жанубий кореялик ҳамкасбларимизнинг дунёнинг энг яхши аэропортларидан бирини бошқариш бўйича тажрибаси илғор технологияларни жорий этиш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш учун замин яратади», деди Жавлонбек Умарходжаев.
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим аэропортни модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини биргаликда амалга оширишни назарда тутади. Хусусий шерик йўловчи ва юк терминалларини қуриш ва бошқариш, шу жумладан ерда хизмат кўрсатиш учун жавобгар бўлади. Давлат шериги томонидан аэродром мажмуасини (учиш ва қўниш йўлаги ва перрон) қуриш ва бошқариш учун жавобгарлик назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 август куни «Қурилиш, бошқариш ва топшириш» (BOT) модели асосида «Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш» бўйича тендер эълон қилинган эди. Лойиҳа «Uzbekistan Airports» АЖ томонидан Ўзбекистон Транспорт ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Жорий йил апрел ойида тендернинг барча босқичлари якунланди ва Инчхон аэропорти (Сеул, Жанубий Корея) бошқарувчиси бўлган «Incheon International Airport Corporation» ғолиб деб эълон қилинди. Инчхон халқаро аэропорти Жанубий Кореянинг асосий аэропорти ва Шимолий-Шарқий Осиёдаги энг йирик транспорт марказларидан бири бўлиб, у бир неча бор энг ривожланган ва гавжум аэропортлар ўнталигига кирган. 2024 йил ҳолатига кўра Инчхон аэропорти 80 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган.
Мавзуга оид
15:59 / 18.04.2025
Урганч халқаро аэропортини Жанубий Корея компанияси модернизация қилади
22:30 / 19.09.2024
Фойдаланилмаётган ерлар, бўш адирларда мевали боғлар барпо этилади
19:50 / 02.08.2024
Урганч халқаро аэропорти режадан икки кун аввал очилади
16:25 / 08.08.2022