Путин Эронга Исроилдан «қасос олиш»да вазмин бўлишни тавсия қилди — ОАВ
Кремл Яқин Шарқда кенг кўламли уруш бўлишини истамайди, деб таъкидламоқда Эрон манбалари.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоманаийдан ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши юзасидан Исроилга вазминлик билан жавоб қайтаришни сўради. Бу ҳақда Reuters Эрон манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Путин бу хабарни етказиш учун ўзининг узоқ йиллик сафдоши, Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни Теҳронга юборган. Шойгунинг Эрон юқори мартабали мулозимлари билан учрашувида қатнашган икки манбанинг айтишича, Москва Теҳронга Исроил тинч аҳолисига ҳужум қилмасликни маслаҳат берган.
Манбаларга кўра, Шойгунинг ташрифи Москва Яқин Шарқдаги урушнинг олдини олиш учун Эронга вазминлик зарурлигини билдиришда қўллаган бир неча усуллардан бири бўлган холос.
Ўз навбатида Теҳрон Россияда ишлаб чиқарилган Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича Москвага босим ўтказган, деди Теҳрондаги учрашувда иштирок этган манбалар.
Аввалроқ, Яқин Шарқдаги кенг кўламли кескинлашув фонида Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу Эронга борди. Сафарнинг расмий мақсади сифатида иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш экани айтилди.
The New York Times газетасининг ёзишича, Эрон Исроилга кенг кўламли ҳужумга тайёрланар экан, Россиядан замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва радарларни сўраган.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
13:59
Исроилнинг уч вазири Ҳамас билан сулҳ сабабли истеъфога чиқди
11:51
Ўзбекистон ва Россия бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилди
11:30
Ўзбекистон ва Эрон қўшма туризм қўмитасини тузишни муҳокама қилмоқда
08:11